Фарғона шаҳрида жойлашган иккинчи минтақавий ҳудуд 10-сон тергов ҳибсхонасида “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва содир бўлганда ҳаракатланиш тартиби” мавзусида кўргазмали ўқув машғулоти ҳамда профилактик тадбирлар ўтказилди.Ўтказилган профилактик тадбирда Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан малакали мутахассис ходимлар таклиф этилиб, хибсхонада хизмат қилаётган ходимлар ва у ерда сақланаётган шахслар билан кўргазмали ўқув машғулот ўтказилди. Машғулот давомида ФВБ масъул ходимлари томонидан фавқулодда вазиятлар содир бўлганда, қай тартибда ҳаракатланиш тартиби, жабрланганларни қутқариш ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, бундан ташқари куз-қиш мавсумида алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар юзасидан тушунчалар бериб ўтилди.
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram