Алишер Усмонов @burchakostida каналида чиққан постга эътирозини билдиряпти. Унинг Германиядаги вилласи қарздорлик туфайли сотувга қўйилди, деган хабарни чиқарувдик. У вилла Усмоновга тегишли эмас, олдин ундан фойдаланган, аммо ҳеч қачон уники бўлмаган, деб хабар беряпти ишбилармон матбуот хизмати.
Биз бу хабарни Германиянинг DW сайтидан олган эдик. У ерда ҳам биринчи “Усмонов вилласи” деб ёзилганди, ҳозир кириб қарасам, Усмонов Германияда кўзини даволатганда бир муддат ўша виллада яшаган, деб ўзгартириб қўйишибди. Биз ҳам тўғрилаб қўйдик.
Шунақа ишлар ҳам бўлиб туради фаолиятимизда)