Postlar filtri


#live
Суперлига. 1-тур

НАВБАҲОР 0:0 ДИНАМО

НАСАФ 0:0 СЎҒДИЁНА


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ХОРАЗМ 2:0 ШЎРТАН

⚽️ Мурод Бобожонов, 90+6 (2:0)


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ХОРАЗМ 1:0 ШЎРТАН

⚽️ Рустамжон Абдуҳамидов, 40 (1:0)


Учрашув якунланди Суперлига. 1-тур

ХОРАЗМ 2:0 ШЎРТАН

⚽️ Рустамжон Абдуҳамидов, 40 (1:0), Мурод Бобожонов, 90+6 (2:0)

@footbalekspress1
instagram.com/footbalekspress1


Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 10.18-бандига кўра, Суперлига клуби мусобақада футболчининг функционал ҳолатини масофадан туриб мониторинг қилиш имконини берувчи мосламадан фойдаланиши ҳамда бу борадаги ҳисоботни Ассоциация учун тақдим этиши лозим.


Шундан келиб чиқиб, Суперлиганинг 15 та клуби тегишли компаниядан сотиб олинган лицензияни Лига рўйхатидан ўтказди.
(UzPFL)

@footbalekspress1
instagram.com/footbalekspress1


(09.03.2025) Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар жадвали

🇺🇿Суперлига 🏆 1-тур
⏰17:30 Хоразм - Шўртан 📺FUTBOL TV
⏰19:30 Навбаҳор - Динамо 📺SPORT TV
⏰20:00 Насаф - Сўғдиёна 📺FUTBOL TV


🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 АПЛ 28-тур
⏰ 19:00 Челси — Лестер 📺Сетанта спорт
⏰ 19:00 Тоттенхэм — Борнмут 📺Сетанта спорт
⏰ 21:30 Манчестер Юнайтед — Арсенал 📺Сетанта спорт

🇪🇸 Ла Лига 27-тур
⏰ 18:00 Хетафе — Атлетико Мадрид 📺МАТЧ ФУТБОЛ 2
⏰ 20:15 Реал Мадрид — Райо Вальекано 📺ЗЎР ТВ /МАТЧ ФУТБОЛ 2
⏰ 22:30 Атлетик — Мальорка 📺МАТЧ ФУТБОЛ 2
⏰ 22:30 Реал Бетис — Лас-Пальмас
⏰ 01:00 Реал Сосьедад — Севилья 📺МАТЧ ФУТБОЛ 2

🇮🇹 А Серия 28-тур
⏰ 16:30 Верона — Болонья
⏰ 19:00 Наполи — Фиорентина 📺МАТЧ ФУТБОЛ 1
⏰ 22:00 Эмполи — Рома 📺МАТЧ ФУТБОЛ 1
⏰ 00:45 Ювентус — Аталанта 📺МАТЧ ТВ


🇷🇺 РПЛ 21-тур
⏰ 18:30 Крылья Советов — Акрон 📺МАТЧ ПРЕМЬЕР
⏰ 21:30 Рубин — Спартак 📺МАТЧ ТВ

@footbalekspress1
instagram.com/footbalekspress1


Барселона-Осасуна баҳси қачон ўтказилади?

Испаниянинг "AS" нашрида ёритилишича Барселона ва Осасуна клублари ўртасида кеча ўтиши керак бўлган, аммо шифокорнинг вафоти муносабати билан қолдирилган учрашув 26 апрель ёки 21 май санасида ташкил қилиниши мумкин. Хабарда келтирилишича, агар Барса Испания кубоги ва ЧЛда финалларга чиқса, Осасуна билан 21 майда, аксинча ҳолатларда эса 26 апрелда учрашади. Биласиз, Ханс-Дитер Флик шогирдлари мамлакат кубоги ярим финал доирасидаги илк учрашувда Атлетико билан 4:4 ҳисобидаги жанговар дуранг имзоладилар, ЧЛ нимчорак финалдаги биринчи беллашувда эса Бенфикани мағлуб (1:0) этиб қайтганлар.


Фан- клублар ўртасидаги рақобат, майдондаги футбол баҳсидан ҳам жиддийроқ кечадиганга ўхшаб турибди...


Тажрибадан маълумки, дастлабки бешта тургача жамоаларнинг имкониятларига жиддий баҳо берилмай турилади. Юкламалардан ҳоли бўлиб, тўғри йўлга тушиб олишларига фурсат талаб этилади.

Тажриба, маҳорат, индвидуал ҳаракатлар, ва мураббийлар топқирлиги самараси эвазига керакли очколар қўлга киритилади. Шунинг учун дастлабки турларда бир томоннинг яққол устунлигига дуч келмаймиз. Кучлар тенгдек тасаввур уйғотиб туради...

Мавсум узун, масофа узоқ. Ҳали кўтарилиш, қоқилишлар рўй беради. Ўйинларни йил давомида барқарор тарзда ўтказиш, ҳар қандай иштирокчига насиб этавермайди.

Бу йилги Суперлига майдондаги курашлардан ташқари, трибуналардаги рақобатлар орқали ҳам ажралиб турадиганга ўхшамоқда.

Андижон фан- клуби барчани қўзғатиб, қандай мухлислик қилишга андозани ҳавола этди. Бошқаларни рақобатга киришишга ундаб келмоқда. Чемпионатнинг дастлабки турлари кўрсатмоқдаки, мухлислар ҳам янги мавсумга ўзига хос тарзда тайёргарлик кўришган.

Ишқибозларнинг тинимсиз далдаси, жамоаларга қўшимча куч бағишлайди. Чемпионатнинг қизиқарли ўтишига ҳисса қўшилади. Демак, футболимизга ўзига хос сифат ҳам кириб келади.
http://instagram.com/footbalekspress1‌‌


Лэмпарднинг чемпионшипдаги ишлари қандай кетмоқда?

Инглиз футболининг афсоналаридан бири саналадиган Фрэнк Лэмпард собиқ клуби Челсида бош мураббий ролидаги ишида кўпроқ ажаблантирганди холос. Буни қарангки, у ўтган йил ноябрь ойи охирида Ковентрини қабул қилиб олганидан бери аксарият
танқидчиларига улар жар солиб айтаётган даражада нўноқ мутахассис эмаслигини исботлаб бермоқда. Гап шундаки, Лэмпард қуйи чемпионшип вакилини қабул қилиб олганида клуб мусобақа жадвалида 17-ўринда борарди. Бугунги кунга келиб эса Ковентри Сити 5-ўринга кўтарилган! Эътиборли томони шундаки, жорий йил 18 январидан бошлаб ушбу клуб ўтказилган 10 та ўйиндан 9 тасини ғалаба билан якунлаб, АПЛ йўлланмасига даъвогарлик қилаётган Лидсга ютқазди холос. Кеча Лэмпард шогирдлари Сток Ситини мағлубиятга (3:2) учратган ҳолда мухлисларига яна қувонч улашдилар.
Ўрни келиб қолганда Лэмпарднинг Челсида қайд этган натижаларини бироз эсга олиб ўтиш фойдадан ҳоли бўлмасди:
1-иши. 2019 йил 4 июлдан 2021 йил 25 январгача;
2- бор қайтиши.
2023 йил 6 апрелдан 28 майгача.
Айниқса, иккинчи қайтиши антирекордларга бой бўлган:
11 ўйин, 1 ғалаба, 2 дуранг ва 8 мағлубият, тўплар нисбати 9:21 (-12)!!! Орада Фрэнк Лэмпард Эвертонда (2022 йил 31 январдан 2023 йил 23 январгача) ҳам бош мураббий сифатида ишлаганди. Энг қизиғи, ўтган йили Ковентри Сити ишқибозлари унинг номзоди танлангани учун клуб раҳбариятидан норози бўлгандилар. Яна бир маълумот: 46 ёшли мураббий Ковентри билан 2,5 йилга мўлжалланган шартнома имзолаган. У мустақил равишдаги мураббийлик ишини 2018 йили Дерби Каунтида бошлаганди.


Ижодкор аҳлининг кўнгли нозик бўлишидан хабардорсизлар. Айрим ноўрин эътирозлардан ранжиган ва яқиндагина админлар қаторидан ўрин эгаллаган дўстимиз Жамолиддин Зайнобиддинов каналимизни тарк этганлигига тўхталиб ўтгандик.

Илгари газетада ҳам хориж футболига доир рукнларга масъул бўлган инсоннинг кетганлиги анча билиниб қолди. Қалби тоза, ўз ишининг фидойиси жиддий тарзда хафа бўлган экан. Ҳовуридан тушишини кутдик.

Илтимослар қилиб, Жамолиддинни амаллаб қайтишга кўндирдик. Беш қўл баробар эмас, ўз қаричи билан ўлчаб, ноўрин қарашларини баён этадиганлар афсуски, топилиб тураркан.
http://instagram.com/footbalekspress1‌‌


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Классик ўйинлар туркумидан 🇪🇺ЕЧЛ-2001 финал.
Валенсия 🆚 Бавария

@footbalekspress1
instagram.com/footbalekspress1


Suoerlugamizning birinchi turini kuzatayotgan muxlislarga savol: Sizga eng yoqqan uchrashuv qaysi?
So‘rovnoma
  •   OKMK - Buxoro
  •   Qizilqum - Surxon
  •   Qo'qon1912 - Andijon
  •   Bunyodkor - Neftchi
  •   O'yinlarni ko'rmadim
125 ta ovoz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хусановнинг кечаги учрашувдаги xаракатларига бахо беринг!

Телеграм @footbalekspress1

Инстаграм http://instagram.com/footbalekspress1


🏆 Суперлига. Бугун 1-турнинг яна уч учрашуви бўлиб ўтади.
(UzPFL)

@footbalekspress1
instagram.com/footbalekspress1


Интер устозининг
иштаҳаси карнай

Интер бош мураббийи Симоне Индзагига ЧЛ нимчорак финал доирасида Фейеноорд устидан эришилган ғалабадан (2:0) сўнг матбуот анжуманида шундай савол берилганди: "Жамоангиз бу мавсумда иккита соврин ва унвонга эга чиқиши мумкинми?"
- Йўқ, учта,-дея жавоб берганди "Нерадзуррилар" устози.
Кеча Интер "А" серия доирасида Монца устидан зафар (3:2) қучгач, Индзаги ўша савол-жавобни эсига олиб, шуни қўшимча қилди:
- Олдинги гапимни бироз тўғрилаб қўйишим керак. Требл эмас, квадруплни мақсад қилганмиз, дейишим керак эди. Чунки ёзда клублар ўртасида жаҳон чемпионати ҳам ўтказилади. Биз фақат мухлисларимизни хурсанд қилиш ҳақида ўйлаяпмиз. Албатта, бу осон бўлмайди. Лекин йигитлардаги иштиёқ жуда баланд. Биз ўйиндан-ўйинга ўтиб боришимиз даркор.


(08.03.2025) Кеча бўлиб ўтган ўйинларнинг натижалари

🇺🇿Суперлига 🏆 1-тур
Қизилқум 2-0 Сурхон
Қўқон-1912 1-1 Андижон
Бунёдкор 2-2 Нефтчи

🇷🇺 РПЛ
Оренбург 1:2 Ростов
Факел 0:2 Зенит
ЦСКА 1:0 Химки
Динамо Москва 4:0 Динамо Махачқалъа

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 АПЛ
Ноттингем Форест 1:0 Манчестер Сити
Ливерпуль 3:1 Саутгемптон
Брайтон 2:1 Фулхэм
Кристал Пэлас 1:0 Ипсвич Таун
Брентфорд 0:1 Астон Вилла
Вулверхэмптон 1:1 Эвертон

🇪🇸 Ла Лига
Сельта 2:1 Леганес
Алавес 1:0 Вильярреал
Валенсия 2:1 Вальядолид
Барселона – Осасуна (ўйин қолдирилди)

🇩🇪 Бундеслига
Бавария 2:3 Бохум
Байер 0:2 Вердер
(Завершен) Боруссия Д 0:1 Аугсбург
Хольштайн Киль 2:2 Штутгарт
Вольфсбург 1:1 Санкт-Паули
Фрайбург 0:0 РБ Лейпциг

🇮🇹 А Серия
Комо 1:1 Венеция
Парма 2:2 Торино
Лечче 2:3 Милан
Интер 3:2 Монца

@footbalekspress1
instagram.com/footbalekspress1


Гвардиолада янги антирекорд

АПЛ 28-тур доирасида Манчестер Сити топ-4 ликдан жой олиш учун курашда асосий рақобатчиси бўлиб турган Нотингем Форестга ютқазиб (0:1) қўйди. "Шаҳарликлар" устози Хосеп Гвардиола учун бу жорий мавсумда барча турнирлар доирасидаги 15-мағлубият бўлди.Унинг қўли остидаги Сити 2019/20 мавсумда 12 марта енгилганди. Ушбу мавсумда Сити Нотингем Форестга қадар қуйидаги рақиблар қаршисида ҳам ожиз қолганди:
Тоттенхэм 1:2; 0:4
Борнмут 1:2
Спортинг 1:4
Брайтон 1:2
Ливерпуль 0:2; 0;2
Ювентус 0:2
Манчестер Ю 1:2
Астон Вилла 1:2
ПСЖ 2:4
Арсенал 1:5
Реал 2:3;1:3
Аҳамиятлиси, Пеп Гвардиола Барселона ва Баварияда ишлаб юрган кезларда бундай антирекордлар унга ёт эди.
Жамолиддин Зайнобиддинов
http://instagram.com/footbalekspress1‌‌


Бавариянинг кутилмаган мағлубияти

Бундеслигада навбатдаги чемпионлик сари шитоб билан одимлаётган Бавария учун 25-тур "совуқ" келди ва клуб аутсайдерлардан бири бўлиб турган Бохумга (16-ўрин) кутилмаганда ютқазиб қўйди-2:3!
Бугунги баҳсга қадар Венсан Компани шогирдлари жорий йил 22 январь куни ЧЛ доирасида Фейеноордга имкониятни (0:1) бой берганларидан кейин 8 бор ғалаба қозониш билан бирга атиги 2 бора дуранг ўйнагандилар холос.
Жамолиддин Зайнобиддинов
http://instagram.com/footbalekspress1‌‌


Муҳаммад Салоҳ яна қаҳрамон

Саутгемптонга қарши кечган баҳсда (3:1) дубль қайд этган Муҳаммад Салоҳ Ливерпуль тарихида АПЛ доирасидаги ўйинларда очко олиш борасида янги рекорд ўрнатди. Яъни, у 27 та голи ва 17 бор амалга оширган самарали узатмаси билан гол +пас тизимида 44 очко жамғара олди. Олтин тўп-2025 учун асосий даъвогар сифатида эътироф қилинаётган мисрлик футболчи шунинг эвазига 2013/14 мавсумда Луис Суарес томонидан ўрнатилган клуб рекордини (43 очко, 31 гол + 12 та узатма) янгилашга муваффақ бўлди.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Муҳаммад Салоҳ АПЛ тарихидаги энг зўр тўпурарлар рўйхатида 5-ўриндан жой эгаллаб келган Манчестер Ситининг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэрога тенглашиб олди -184 гол. Улардан олдинги ўринлар қуйидаги ўйинчилар томонидан банд қилинган:
1.Алан Ширер 260
2. Харри Кейн 213
3. Уэйн Руни 208
4.Энди Коул. 187
Кўриб турганингиздек, жорий мавсумнинг ўзида Муҳаммад Салоҳда 4-ўриндаги Энди Коулдан ўзиб кетиш учун жуда яхши имкон юзага келган.
Жамолиддин Зайнобиддинов
http://instagram.com/footbalekspress1‌‌

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.