⚡️1 АПРЕЛДАН НИМАЛАР ЎЗГАРМОҚДА? Қишлоқ хўжалигига оид қисми бўйича маълумот.
2025 йил 1 апрелдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгаришлар қуйидагилар:
1). Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича жавобгарликка тортиш тартиби ўзгармоқда.
Солиқ органлари ходимлари томонидан уларга бириктирилган тадбиркорлик субъектларида солиққа оид ҳуқуқбузарликлар (рўйхат бўйича) аниқланганда:
биринчи марта огоҳлантириш берилади;
огоҳлантиришдан сўнг уч кун муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарлик бартараф этилмагани ёки такроран аниқлангани сайёр солиқ текширувини ўтказишга асос бўлади;
сайёр солиқ текшируви фақат қарорга 4-иловада келтирилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича амалга оширилади, шунингдек уни текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширишга рухсат этилади;
сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома сайёр солиқ текшируви бўйича қарор қабул қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
2). ҚҚСни қайтаришни янги тартиби жорий этилмоқда.
2028 йил 1 январга қадар чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари томонидан Давлат бюджетига тўланган ҚҚСнинг 50 фоизини ҳар ойнинг 25 санасига қадар қайтариш тартиби жорий этилади. Бунда ушбу тартиб ишлаб чиқарилган гўшт, сут, парранда гўшти ҳамда тухумни реализация қилишдан тушган умумий тушум жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган даромадининг камида 90 фоизини ташкил қиладиган чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига нисбатан татбиқ этилади.
3). Айрим субъектлар учун ижтимоий солиқ ва даромад солиғи миқдори пасайтирилмоқда.
2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январгача бўлган даврда қуйидагилар 1 фоиз миқдорида белгиланади:
янги ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш бўйича кооперативлар учун – ижтимоий солиқ ставкаси;
кўрсатилган кооперативларга ишга қабул қилинганлар учун – жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси.
▪️▪️▪️
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ