Бугун Тайланд ҳукумати мана шу деразасига қора пластик ёпиштирилган машиналарда 40 уйғурни Хитойга қайтариб берди. Халқаро Амнести буни "тасаввур қилиб бўлмас шафқатсизлик" деб атади. Бу уйғурлар 2014 йилдан бери Тайланд миграцион турмасида ёмон шароитларда ушлаб турилганди. Ўшанда 300 уйғур чегарада қўлга олинган ва қамаб қўйилган, баъзилари Хитойга қайтарилган ва баъзилари Туркияга берилганди. Беш нафари шу қамоқхонада ўлган. Ораларида аёллар ва болалар ҳам бўлган. Улар Шинжондаги босимлардан қочишган.
Тайланддан охирги ҳафталарда кўп ҳукуматлар ва ташкилотлар уйғурларни Хитойга қайтармасликни сўрашди. Халқаро қонунга кўра, қийноқ ва ўлимга юз тутувчи одамлар ватанига қайтарилмаслиги керак. Хитойда улар узоқ муддатга қамалиши ё ўлдирилиши мумкин. Бир неча ҳафта олдин Бангкокдаги бу уйғурларга ўзлари тушунмайдиган ҳужжатларга имзо чектирилганида шовқин кўтарилди, бизам Бибисида ёритдик. Минтақадаги уйғур фаолнинг менга ўшанда айтишича, Хитой билан Тайланд бу йил ўзаро алоқаларни ўрнатганларининг 50 йиллигини нишонлашга тайёрланишяпти ва бу Тайланднинг Хитойга ўзига хос "совға"си бўлиши мумкин.
2015 йилда бу гуруҳдаги бошқа уйғурлар Хитойга қайтарилганида катта шов-шув бўлганди, халқаро ҳамжамият кескин норозилик билдиришидан Тайланд уялган. Лекин, ҳозир Трамп келиши билан алғов-далғов бўлаётган дипломатик саҳнада халқаро қонунларга ҳурмат йўқолиб боряпти ва ҳукуматлар аҳлоқий нормалардан очиқчасига юз ўгиряпти.
Ибрат Сафо
🔥@fayzboguz