Хитой корхоналар сони бўйича Ўзбекистонда етакчи. Туркия, Жанубий Корея ва АҚШ корхоналари сони эса камайган
2024 йил якунларига кўра, Хитой биринчи марта Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони бўйича Россиядан ўзиб кетди, дейилади Статистика агентлиги маълумотларида.
Қайд этилишича, хорижий капитал иштирокидаги компаниялар сони бўйича Хитой биринчи ўринда — 3357 та компания, бу 2023 йилга нисбатан 43,6% ёки 1020 тага кўп.
Россия бу рейтингда иккинчи ўринни эгаллаган. Россия капитали иштирокидаги компаниялар сони 3,5% — 3044 дан 2937 тагача камайди (-107). 2023 йилда ҳам 112 та компанияга қисқарганди.
Бошқа мамлакатларда ҳам фаолият юритаётган корхоналар сонининг қисқариши кузатилди: Туркия — 1826 корхона (-3% ёки -57 корхона), Қозоғистон — 1041 (-2,2% ёки -23), Жанубий Корея — 644 (-12,5% ёки -92), АҚШ — 304 (-2,9% ёки -9).
Умуман олганда, сўнгги икки йилда Туркия капитали иштирокидаги корхоналар сони 378 тага, Қозоғистонники 217 тага, Жанубий Кореяники 286 тага, АҚШники 50 тага камайди.
🔥@fayzboguz