Бухорода аҳолининг норозилигига қарамай йўллардаги 2000 га яқин дарахт бошқа ҳудудга кўчирилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Когон-Бухоро йўлида бир нечта йирик дарахтнинг ағдарилиб ётгани акс этган видео тарқалди. Видеодан кўринишича, аҳоли дарахтлар кўчирилаётганидан норози. Бу ҳақда "Кунуз" сайти хабар бермоқда.
“Кесилган дарахтлар ёнидан ўтаётганимизда ёнимизда сайёҳлар ҳам бор эди. Улар бу ҳолдан шокка тушишди. Бухорода ўзи дарахт деярли йўқ. Борини ҳам йўқ қилишяпти. Бу ерда яшовчиларнинг айтишича, йўл қатнов қисмини кенгайтириш мақсадида дарахтлар олиб ташланаётган экан. Илтимос, дарахтларни йўқ қилишмасин”, – деб ёзган сайтга мурожаат билан чиққан аҳоли вакиллари.
Экология бошқармаси тарқатган муносабатга кўра, А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау" автомобил йўлининг 218-228 км (20 км) қисми таъмирга тушган, шу сабабли 1824 туп мевали ҳамда манзарали дарахтлар холи ҳудудларга кўчириб ўтқазилмоқда. "Ушбу жараён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сонли қарори 5-боб 33-бандига мувофиқ амалга оширилаётганини маълум қиламиз”, – дейилади муносабатда.
Маълум бўлишича, 1824 туп дарахтнинг 151 тупи Боқий Бухоро мажмуаси ва Янги Ўзбекистон боғига кўчириб ўтқазилган ва қолган дарахтлар ҳам холи ҳудудларга кўчирилади. Видеода кўринган дарахтлар 15-17 йиллик экани маълум қилинди. Экология бошқармаси матбуот хизмати кўчириш ишлари давом этаётганини билдирар экан, қолган дарахтлар қаерга кўчирилади, уларни кўчираётган компания дарахт кўчириб ўтқазиш бўйича қанча тажрибага эга, дарахтларнинг кейинги тақдири қандай бўлади каби саволларни очиқ қолдирди.
🔥@fayzboguz