Аи-80дан воз кечиш ва аҳолини арзон ёқилғи билан таъминлаш топширилди
Президент фармони билан, масъулларга 2025 йил охирига қадар Аи-80 бензини сотувини чеклаш учун “барча куч ва воситаларни сафарбар этиш” топшириғи берилди. Фармонга кўра, бу жараёнда аҳоли сифатли, экологик тоза ва арзон ёнилғи билан таъминланиши керак.
“Республиканинг барча ҳудудларида жойлашган иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналарига ёнилғи сифатида мазутдан фойдаланишни тўлиқ тақиқлаш (авариявий ёнилғи сифатида Экология вазирлигини хабардор қилиб, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда фойдаланиш ҳолатлари бундан мустасно)”, дейилади қарорда.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 24 сентябр куни қабул қилинган президент қарори билан, Тошкент шаҳри ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларида жойлашган иситиш ва электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарида ёнилғи сифатида мазутдан фойдаланишни 2030 йилдан бошлаб тақиқлаш, Евро–4 стандартидан паст ёнилғиларни босқичма-босқич чеклашни эса 2028 йилдан бошлаш белгиланган эди.
🔥@fayzboguz