Туркия Сурияда ҳарбий базалар қуриши мумкин
Туркия Сурия марказида ҳарбий ҳаво базаларини қуриши мумкин. Палмира яқинидаги ҳарбий аэродром, шунингдек, Тияс қишлоғи яқинидаги Т4 авиабазаси вариант сифатида кўриб чиқилмоқда, деб хабар берди Reuters ва Мисрнинг Mada Masr портали 4 феврал, сешанба куни Сурия ва Туркия ҳукуматларидаги манбаларга таяниб.
Шу куни Суриянинг янги раҳбари Аҳмад аш-Шаръа Анқарага келди ва у ерда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашди. Ал-Шаранинг айтишича, мамлакатлар «минтақадаги хавфсизлик таҳдидларига қарши туриш» ва «стратегик шериклик яратиш» учун қўшма стратегия устида ишламоқда.
«Туркия ҳаво базалари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини яратиш устида ишламоқда ва тез орада Сурия билан ўзаро мудофаа шартномасини имзолаши мумкин. Бу Туркияга Сурия ҳаво ҳудудидан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш имконини беради», деди Mada Masr нашрига Сурия хавфсизлик доираларидаги манба.
Қатарнинг Al Jazeera телеканали эслатганидек, Туркия Сурия шимолида, давлат чегараси яқинида аллақачон ҳарбий базаларига эга. Улар мамлакатни курд кучларидан ҳимоя қилишга қаратилган. Аш-Шаръа ва Эрдўған ўртасидаги музокараларни ёритган канал мухбири янги мудофаа шартномаси муҳокама қилинганини айтди. «Улар янги ҳарбий базалар ҳақида гапиряпти. Уларнинг жойлашуви ҳозирча номаълум», — дейди журналист.
🔥@fayzboguz