2024 йил октябрдан бошлаб Ўзбекистонга кириб келаётган жисмоний шахслар ўзи билан телефон олиб кираётган бўлса декларация тўлдириши керак. Акс ҳолда IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишда бож тўлашга тўғри келади.
Янги талаб қонунчиликка 2024 йил бошида киритилган бўлиб, Божхона қўмитаси ва UzIMEI тизими ўртасидаги интеграция 2024 йилнинг октябрида якунланган.
2023 йилда юмшатилган қонунчилик бўйича жисмоний шахслар 2024 йил 28 январдан бошлаб ҳар сафар чегарадан кириб келишда иккитадан мобил қурилмани олиб кириши мумкин. Аэропорт орқали олиб кирилганда бир ёки иккита телефоннинг умумий миқдори 2000 доллардан, поезд орқали кириб келишда 1000 доллардан, автомобил ёки пиёда кириб келишда 300 доллардан ошмаслиги керак. Агар аэропорт орқали кирганда сумма шартли равишда 2300 долларни ташкил этса, икки мингдан ошган қисмига, яъни 300 долларга 30 фоиз бож тўланади. Халқаро курерлик жўнатмалари орқали эса ҳар бир жисмоний шахс учун хориждан товарларни божсиз олиб кириш чегараси – бир календар чорак учун 1000 долларни ташкил этади.
Шу тариқа, янги мобил қурилмаларни олиб кирганда мажбурий декларация қилиш лозим. Декларация қилиш, яъни янги телефон олиб кираётганингизни билдириб қўйиш уни солиқлардан озод қилади (2 тагача бўлса). Агар битта янги телефон олиб кирсангиз ҳам, лекин уни декларация қилмасангиз, UzIMEI’дан ўтказишда сиздан қурилма божхона қийматининг 30 фоизи миқдорида бож тўлаш сўралади.
Бундай жиннилик янги Ўзбекистондан бошқа ҳеч қаерда йўқ бўлса керак. Одатда, муайян бир қарор ёки қонун қабул қилинса, унга қандайдир мантиққа таянган изоҳ берилиши керак. Масалан, хавфсизлик масаласи сабаб ёки иқтисодий зарар бўляпти, деган маънода. Аммо ўзинг сотиб олган телефонинг ҳақида давлатга ҳисобот беришинг, бўлиб ҳам бож тўлаб, қандайдир рўйхатларга киритишинг қайси мантиққа тўғри келади? Фаолларнинг танқидларига қарамай дунёдаги энг қашшоқ халқлар қаторига кирувчи одамлардан бўлар-бўлмасга пул ундирилаверишига қараганда, булар бутунлай реалликдан узоқлашган кўринади. Соққа шилишга шунча соҳаларинг бор, ҳеч бўлмаганда ўз пулимизга сотиб олган мобил қурилмаларимизни тинч қўйинглар.
🔥@fayzboguz