Акмал Саидов президентни “парламент меъмори” деб атади
Депутат Акмал Саидов Қонунчилик палатасининг янги таркибидаги биринчи мажлисида Шавкат Мирзиёевни Янги Ўзбекистон парламенти меъмори, деб атади. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Саидов 5 дақиқа давомида президентни турли таърифлар билан мақтаб чиққанини кўриш мумкин.
«Бугун мен парламентга оид яна бир қанча ҳикматли тушунчаларни киритганингизни эшитдим. Янги Ўзбекистон парламенти. Парламент — бу халқ уйи, демократия мактаби деганингиз. Бугун халқ хизматчиси, халқ уйидан халқчил қонунлар чиқиши керак, деган янги бир ҳикматли сўзларни айтдингиз, шунда мен ўйлаб қолдим. Янги Ўзбекистон парламенти. Ким Янги Ўзбекистон парламетининг ташаббускори, меъмори [дейишса], мен сизни айтардим», — деди у.
Саидов рақамларга тўхталаркан, Мирзиёев 8 йилда 14 марта Қонунчилик палатаси минбарида, 4 марта Сенатда гапирганини, бундан ташқари, 4 марта парламент олдида мурожаатнома билан чиққанини эслатиб ўтди. Қонунчилик палатаси билан алоҳида учрашганида палата фаолиятининг дастури ва йўналишларини белгилаб берганиини алоҳида таъкидлади. «Бугунги чиқишингиз ҳам парламент 2030 йилгача фаолият кўрсатадагиган фаолиятларининг устувор йўналишларини билиб олдик», — деди у.
🔥@fayzboguz