Сирдарёда электрдан узилган тадбиркорлар ҳокимият биноси олдига йиғилди
Сирдарё туманида бир гуруҳ тадбиркорлар ҳокимлик биноси олдига тўпланди. «ГазетаUz»га мурожаат қилган тадбиркорларнинг қайд этишича, улар қуёш панеллари ўрнатмагани учун ҳудудий электр таъминоти корхонаси томонидан асоссиз равишда электрдан узиб қўйилганидан норозилик билдирган.
«Электр тармоқларига борсак биринчи мажбурий деган жойида кейин ихтиёрий деди. Ихтиёрий бўладиган бўлса, унда бизга “светларни” ёқиб беришлари керак ёки нимага ўчирганини асослаб бериши керак, булар асослаб бермади. Бу ерда тўпланган тадбиркорларнинг барчаси Сирдарё туман ҳудудий электр тармоқларидан келяпти. Бу тадбиркорларнинг барчасида “свет ўчган”. Туман ҳокимимиз жойида йўқ», — дейилади тадбиркорлар мурожаатида.
Тадбиркорларнинг қайд этишича, электр энергиясини узиб қўйиш ҳеч қандай огоҳлантиришсиз, бирданига юз берган. Шундан сўнг тадбиркорлар ҳокимлик биноси олдига борган.
«Кейин биз тадбиркорлар туман ҳокимиятига бордик ва ҳокимни 3 соат кутдик. Ҳокимлик биноси олдидан ўтувчи йўлни тўсиб қўйгунимизгача бизга ҳеч қандай реакция билдиришмади. Кейин ҳоким келиб, биз билан йиғилиш ўтказди. Кейин унинг топшириғи билан барчамизнинг электр таъминотимиз тикланди. Биз ҳокимдан нега бундай бўлганига изоҳ сўрадик. У буни президентнинг ПҚ-57-сонли қарори билан изоҳлади. Биз эса қарорда ҳар бир тадбиркор албатта қуёш панели ўрнатиши шартлиги бўйича банд бор ёки йўқлиги ҳақида сўрадик», — дейди тадбиркор.
Ҳоким бунга жавобан қарорда бундай банд йўқлигини таъкидлаган.
Тадбиркорлар қуёш панеллари ўрнатишга мажбурланаётгани масаласида KunUz`га ҳам мурожаат қилган.
«Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси тадбиркорларнинг «свети»ни ўчирган, шунча одам сарсон. Қуёш панелларини қўйиш учун мажбурлаб ўчиришяпти. Электр таъминоти корхонасига борсак, ихтиёрий дейди, аммо асослаб беришмаяпти нега бизни электрдан узишганини», — дея таъкидлаган нашрга мурожаат қилган тадбиркорлардан бири.
KunUz бу ҳолат бўйича материал эълон қилганидан сўнг ҳолатга «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Сирдарё ҳудудий филиали муносабат билдирди. Қайд этилишича, бунга президент қарорлари ижроси Сирдарё тумани электр таъминоти масъуллари томонидан нотўғри талқин қилингани сабаб бўлган.
«Маълумки, президентнинг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-57-сонли, 2024 йил 31 майдаги ПҚ-222-сонли қарорларига асосан мамлакат бўйлаб тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз эҳтиёжининг маълум қисмини муқобил энергия манбаларидан ишлаб чиқариш белгиланган. Ушбу қарорлар ижроси Сирдарё тумани электр таъминоти масъуллари томонидан нотўғри талқин қилинган. Оқибатда истеъмолчилар томонидан норозигарчиликлар юзага келган. Келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича Сирдарё тумани электр таъминоти корхонаси масъуллари қатъий огоҳлантирилди», — дейилади муносабатда.
🔥@fayzboguz