МЕН АНГЛАГАН ҲАҚИҚАТ
* Адолатли бўлиш учун қаттиққўл бўлиш шарт эмас. Аксинча, мулойимлик ҳамма вақт ҳам самимиятни ифодаламайди.
* Устознинг вазифаси шогирд хатосини тўғрилаш эмас, уни хато қилмасликка ўргатишдир.
* Худони унутмоқ бу - иймонни, инсофни йўқотмоқ дегани. Бундай инсонга қаерда, қайси ёшда, кимга нисбатан ва қандай гуноҳ қилишнинг аҳамияти қолмайди.
* Чегарани, бирор моддий меросни бўлиб олиш мумкиндир, аммо маънавиятни, маънавий меросни бўлиб олишнинг иложи йўқ. У фақат биргаликда баҳам кўрилади.
* Яхшиям, чиройли гапириш, ўзганинг гапини таҳлил қилиш донишмандликка кирмайди, акс ҳолда, "алломалар" юрти бўлардик.
* Донолик кўп нарсани билишгина эмас, билиш учун мунтазам интилиш ҳамдир.
@farmontosh
2025 йил 8 февраль.