МЕН АНГЛАГАН ҲАҚИҚАТ
* Илмда имтиёз эмас, рағбат муҳим. Билимли бола ўзига нисбатан эътиборни сезса, яна йўлида давом этади. Имтиёзли мактаб ёки факультетларга интилган ёшларга фақат диплом керак, холос.
* Назаримда, ота-онага ҳам, болага ҳам мактаб ва кейинги ўқув юртлари диплом берадиган эмас, балки билим олишга имкон берадиган, касб ўргатадиган маскан эканлигини қайта-қайта айтиш керак.
* Агар оилада фарзандимизга ибратимиз орқали билим олишга иштиёқ уйғота олмасак, у ҳар қанақа нуфузли мактаб ёки олий ўқув юртида ўқиса ҳам касбини мукаммал эгаллай олмайди.
* Илм масканларида болалар ижтимоий аҳволи, ўқишга нимада келиб кетишига, кийинишига, қўлидаги телефонига қараб эмас, фанларни ўзлаштириши ва яхши хислатларига қараб қадрланиши зарур. Дунёдаги илғор илм масканлари ана шу нуқтаи назарни шакллантириш учун ўзлари тартиблар ишлаб чиққан ва бу тартибларга ҳеч ким эътироз билдирмайди.
* Фарзандимизни болалар боғчаси ёки мактабларга чиройли машиналарда олиб келиб, олиб кетишимиз орқали биз уларда, билиб-билмай, кибр уйғотаяпмиз. Ваҳолангки, давлат сиёсати оқилона ўйланган: ҳар бир бола ўзи яшаб турган жойдаги мактабда ўқиши зарур.
* Олий ўқув юртини битирган йигит-қизлар билимини олий ўқув юрти берган диплом белгилайдими ёки уни ишга қабул қиладиган ташкилотми? Бу савол бизда ҳали очиқ қолаяпти. Шунинг учун ношуд битирувчи тақдири учун ҳеч ким жавоб бермайди.
* Билим китобдан, мутолаа қилиш орқали олинади. Уни қаерда амалга оширишнинг аҳамияти йўқ.
* Устознинг вазифаси боланинг илм олишга бўлган иштиёқини кучайтириш, билимнинг самарасини ҳаёт билан боғлаб тушунтириш, билимни эгаллашда боладаги яхши фазилатларни юзага чиқаришга эришишдир.
* Билим ҳам эҳтиёж, маънавий эҳтиёж. Худди вақти келганда қорнимиз оч қолганини сезганимиз каби, илм олишга ҳам эҳтиёж сезишимиз зарур.
* Билимнинг қиймати унга ҳозир тўланаётган маблағ эмас, балки бирор касбни эгаллагандан кейин Сизга келтирадиган фойдаси билан ўлчанади.
@farmontosh