“Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!”
Президент қарори (ПҚ-68-сон, 21.02.2025 й.)га кўра,
2025 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида юқори савияда кенг нишонланади.
Бу йилги Наврўз байрами муқаддас Рамазон ойида нишонланишини инобатга олиб, кекса авлод вакилларини, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш, “Меҳрибонлик”, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшаётган шахслар, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган ва кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида, улар учун байрам дастурхони ёзилади ҳамда турли хайрия тадбирлари ўтказилади.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида белгиланган тадбирларни амалга ошириш, байрам арафасида барча ҳудудларда, кўча, маҳалла, туман ва шаҳарларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш акцияларини, умумхалқ ҳашарларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилади.
Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari