Allaev Uz dan repost
#kitob #iqtibos
Қўшни боғнинг олмаси
Қўшни боғдаги олмани ширинроқ деб ҳисоблайдиган одам ўз боғидаги олмаларни парваришлаш масъулиятидан қочади. Охир-оқибат у ўртамиёна ва бахтсиз бўлиб қолади. Қўшни боғга кўз олайтиришнинг нима кераги бор эди? Парваришга муҳтож ўз боғи бор-ку. Ёдингизда бўлсин, бошқа олмалар яхшироқ бўлиши мумкин, аммо бунинг ортида кимнингдир меҳнати бор. Ёввойи ўтлар ҳамма боғда бор, беэътибор бўлсангиз, ҳамма жойни босиб кетади. Сўнг ёввойи ўт қоплаган боғингизга кўника бошлайсиз ва қўшни боғ гўзалроқ кўринади. Аслида қўшнингиз боғига кўпроқ вақт ва меҳнат сарфлаган. Соҳангиз, бизнесингиз, маҳсулот ва хизматлар, ходимларингиз, шунингдек, савдони ўрганишга ўзингизни тўлиқ бағишланг. Бор кучингиз билан урининг ва қарабсизки, меҳнатингиз ширинроқ мева бера бошлайди.
Ўзимни бирор ишга бағишлаганимданоқ натижа ола бошлайман. Агар қувватимни ишга тўлиқ сарфламасам, натижалар кечикади ёки умуман бўлмайди. Агар қаршимдаги мижозга бутун эътиборимни қаратсам, ижобий натижа оламан. У билан суҳбатлашиш давомида бошқа бир мижоз ёки яхшироқ мижоз ҳақида ўйласам, умид қилган натижамни ҳам бой бераман. Ўзингизни ишга бутунлай ва тўлиқ бағишланг.
Грант Кардоннинг "Савдо санъати" китобидан
@allaevuzb