Fozil Farhod dan repost
УЧ НАВҚИРОН ШОИР
Аввал Mansur Jumayevнинг Ҳазрати ишқ" китобини сотдим, сотяпман. Сўнг оғайнилар Akmal Toshevнинг хотира кечаси ва "Хавотир" китоби тақдимоти арафасида унинг ҳам китобини сот дейишди, сотдим, сотяпман. Сўнг Амирқул Пўлканнинг "Сен ойдай узоқсан, малагим" китобини сотиш таклифи тушди, сотдим, сотяпман.
Ўйлаб қолдим. Уч ижодкорнинг тақдири бир-бирига жуда ўхшаш. Уларнинг ҳаммаси 40 ёшга етмасдан вафот этган. Аммо ҳаммаларидан гулдай шеърияти, ўзига ҳос ижод, муносиб фарзандлар қолди. Шоирлар бугун жисман орамизда йўқ бўлса-да, сизлар китобларини сотиб олишларингиз, ижодларини ўқишларингиз туфайли, уч ижодкор орамизда иккинчи умрини яшаяпти. Шоирлар ўлмайди, дегани шу бўлса керак.
Erkin Bozorov ҳар уч ижодкоримизнинг китобини сотиб олиб кетди. Кеч бўлса ҳам китоб учун атай келди. Уларни авайлаб оларкан, қоронғи бўлса ҳам муаллиф ва китоб номларини ўқиди, варақлаб кўрди. Гаплашиб турарканмиз, китобларни олиб қучоғига босди. Кўзига суртай деб турди. Бирровга деб келиб, мен билан бир соатча гаплашиб қолди.
Дўстимиздай китобхон инсонлар кўпайсиз!
Менда ҳали уч ижодкорнинг уч китобидан бор. Сиз ҳам уларнинг ўқувчисига айланинг!
Ёмон нарса эмас, китоб сотяпман, бу ишим айб эмасдир, а? Нима дедингиз?
Фозил Фарҳод
👉 https://t.me/fozilfarhod 👈