БУХОРОДА ПРОКУРАТУРА ИИБНИНГ “КРЫША»СИГА АЙЛАНДИМИ?
Ассалому алайкум, Элтуз жамоаси!
Биз сизга Бухоро вилоятидан мурожаат йўллаяпмиз. Анчадан буён вилоятда блогерлар ва ижтимоий тармоқ фаолларига қарши босимлар кучайиб, уларни асоссиз уйдирмалар билан жавобгарликка тортиш ҳолатлари авжига чиққан. Бу “ов”нинг аниқ ким томонидан бошқарилаётгани бизга маълум эмас, аммо унинг ижросини Бухоро вилояти ИИББ амалга оширмоқда.
Профилактика инспекторлари қонунларга амал қилмасдан, фуқароларни жавобгарликка тортиш учун турли сохтакорликларга қўл уриб, ишларини судга оширмоқда. Афсуски, бу ҳолатни вилоят ва шаҳар прокуратураси билиб турган бўлса-да, лоқайдлик ва масъулиятсиз терговчилар сабабли инспекторлар жавобгарликдан қочиб қолмоқда.
Прокуратура органларида адолат бўлмагандан кейин халқ дардини кимга айтсин?!
Муҳтарам президентимиздан Бухоро вилояти ИИББ ва прокуратурасининг фаолиятини қатъий назоратга олиб, қонун устуворлиги таъминланиши учун амалий ёрдам сўраймиз.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube