ИККИ ЎЗБЕК МУЛОЗИМИНИ ЎЛДИРМОҚЧИ БЎЛГАН ИККИ РОССИЯ ФУҚАРОСИ ХАЛҚАРО ҚИДИРУВГА БЕРИЛДИ
Ўзбекистон икки Россия фуқаросини Интерпол орқали халқаро қидирувга берди – жиноят оламида вакиллари Бислан Расаев ва унинг шериги Шамил Темирханов бир бўлиб Ўзбекистон Президенти Администрацияси Ахборот сиёсат департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжонов ва Президент ҳузуридаги Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) Дмитрий Лийга суиқасд қилишни режалаштирган.
Улар Ўзбекистонга турли йўллар орқали кирган - бири ноқонуний равишда чегарани кесиб ўтган, иккинчиси эса шовқин кўтармай, назорат-ўтказиш пункти орқали ўтган.
Озодлик Радиосининг хабар беришича, Расаев ва Темирхановга суиқасд учун жами 1,5 миллион доллар таклиф қилинган.
Номаълум сабабларга кўра, улар ўз мақсадига эриша олмагач Ўзбекистондан чиқиб кетганлар.
Ўзбекистон ҳукумати икки Россия фуқаросини Интерпол орқали қидирувга берди, лекин Россиянинг уларни топшириши эҳтимоли жуда кам, дейди таҳлилчилар.
Ўзбекистон Бош прокуратураси Комил Алламжоновга суиқасд қилишда ҳозирга қадар 7 нафар шахснинг ҳибсга олинганини маълум қилган.
Шу йилнинг 26 октябрь куни Қибрай туманида президент администрацияси собиқ мулозими Комил Алламжонов суиқасд уринишидан омон қолганди.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube