⚡️Тошкент вилоятида ишчиларнинг маошини тўламаган кластер мансабдорларига жиноят иши қўзғатилган
“REAL AGRO COTTON” пахта тўқимачилик кластерига қарашли корхона ишчи ходимларига охирги 4-5 ойдан буён маош берилмаяпти. Бу муаммо аввалроқ ҳам Effect.uz’да ёритилган эди.
Маълум бўлишича, ишчилар Бош прокуратурага мурожаат қилган ва жавобда МЧЖ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги айтилган.
Иш Тошкент вилояти прокуратурасининг ўта оғир жиноятларини тергов қилиш бўлимида кўриб чиқилган. Идоранинг июнда берган жавобидан тушуниш мумкинки, маош масаласи бўйича йўлланган мурожаат МЧЖ мансабдорларига нисбатан қўзғатилган жиноят ишига қўшилган, аммо тергов ҳолати бўйича маълумот берилмаган.
Effect.uz ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида журналистик суриштирув ишларини олиб бормоқда, Бош прокуратурага йиғилиб келган ишчилар кеча 27 ноябрь куни, “ойликларни берамиз”, деган ёлғон важ билан прокуратурадан олиб кетилди.
Кластер вакилининг сўзларига ишонган ходимлар Бош прокуратурада ариза ёзгач, бинони тарк этган. Аммо кечга яқин “REAL AGRO COTTON” вакили берган ваъда ёлғонлиги билинган.
Корхона ишчилари ҳолатдан норози ва тегишли ташкилотлар хусусан, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевдан қонун устуворлигини таъминлашни сўрашмоқда. Effect.uz воқеалар ривожини ёритиб боради.