Сурхондарёдаги кластердан фермерлар ҳисобига 7 млрдан ортиқ қарздорлик ундирилди
Сурхондарё МИБ Жарқўрғон ва Қумқўрғон тумани бўлимлари иш юритувидаги ижро ҳужжатлари асосида икки туманда 76 та фермер хўжалигининг солиқ ва бошқа қарздорликларини ундириш юзасидан тегишли ҳаракатлар амалга оширилган.
Жараёнда фермер хўжаликлари топширган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун кластерлар маблағни тўлаб бермагани аниқланган.
Масалан, жарқўрғонлик фермерлар тумандаги “Сурхон текс” масъулияти чекланган жамиятига шартнома асосида ғалла ва пахта хом ашёсини топширган бўлса-да, уларнинг ҳақи ўз вақтида тўлаб берилмаган. Қумқўрғон туманида ҳам шундай ҳолатга йўл қўйилган.
МИБ Жарқўрғон ва Қумқўрғон туман бўлимларининг давлат ижрочилари олиб борган мажбурий ижро ҳаракатлари чоғида кластерлар ҳисобидан 7 миллиард 171 миллион сўм ундирилиб, Қумқўрғон туманидаги 39 та, Жарқўрғондаги 37 та фермер хўжалигининг солиқ ва бошқа қарздорликлари учун йўналтирилган.
🕊 Telegram | 📱 Facebook
📺 YouTube | 🇺🇿 Live