"СИЗ ЭКОЛОГИЯГА ОИД ҚОНУНЛАРНИ БИЛАСИЗМИ?" ТАНЛОВИНИНГ МАКТАБ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ
Бугунги кунда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси масалалари жамиятнинг долзарб вазифаларидан бирига айланиб бормоқда. Айни шу мақсадда, ёш авлоднинг ҳуқуқий билимини ошириш ҳамда экологик маданиятини юксалтириш йўлида мамлакатимизда турли танлов ва тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Шу йилнинг 27 декабрь куни Республика Бош вазири ўринбосари томонидан “Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?” номли республика кўрик-танловини ўтказиш бўйича топшириқ берилган эди. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Қуштепа туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида танловнинг мактаб босқичлари ўтказилди.
Бугун 30-мактабда 4-сектор ҳудудига кирувчи мактаб ўқувчилари ўртасида танловнинг навбатдаги саралаш босқичи бўлиб ўтди. Унда 10 та мактабдан иқтидорли ва билимли ўқувчилар иштирок этишди.
Танлов якунига кўра:
1-ўрин – 25-умумий ўрта таълим мактаби
2-ўрин – 18-умумий ўрта таълим мактаби
3-ўрин – 48-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларига насиб этди.
Ғолиблар келгуси ҳафтада ўтказиладиган туман босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.
Мазкур танлов ўқувчиларнинг экология соҳасидаги билимларини ошириш, қонунчилик асосларини ўрганиш ҳамда табиатни асраш бўйича масъулиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Эътиборли жиҳати, иштирокчилар нафақат экологик қонунчилик ҳақида билимларини намоён этишди, балки атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида ўз таклиф ва ташаббусларини ҳам билдиришди.
Эндиликда, туман босқичи ғолиблари вилоят ва республика босқичларида иштирок этиб, ўз билим ва иқтидорларини янада намоён қилишади. Бу каби танловлар ёш авлоднинг экологик саводхонлигини оширишда ва табиатга бўлган муносабатини тўғри шакллантиришда катта ўрин тутади.
Сайёра Мамажонова.