#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
Савол: Мен бу ҳадиснинг саҳиҳлигини билмоқчи эдим👇
Аллоҳ таоло ҳадиси қудусида айтади: "Азизлигим ва улуғлигимга қасамки, мўмин бандамнинг жонини оларканман, Мен унга раҳм қилишни хоҳлайман у қилган ҳар битта хато учун уни жазолайман, жасадидаги касал ёки ризқидаги торлик билан синайман.
Молидаги ёки боласидаги мусибат билан жазолайман. Агар унда гуноҳдан бирор нима қолган бўлса, ўлим мастлигини қаттиқ қиламан. Ҳаттоки у менга ҳудди онаси уни туққан кунидек (гуноҳлардан ҳоли бўлиб) йўлиқади".
☝️Ушбу ривоят ишончлими?
📌Жавоб: Бисмиллаҳи, алҳамдулиллаҳи.
Азиз диндошлар, шак-шубҳа йӯқки, бу ҳадис тўқиб чиқарилган ёлғондир. Асли йӯқ ҳадис. Бу ҳадиснинг исноди, яъни нақл қилинган занжири ҳам йўқдир. Бу ривоят ишончли ҳадис китобларнинг ҳеч бирида умуман йўқ. Шунинг учун бу ҳадисни ривоят қилиш ёки уни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериш жоиз эмас.
Буни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўғри суннатларини ҳимоя қилиш йўлида ва мусулмонларни бу ҳадисдан огоҳлантириш мақсадида тарқатиш мумкин, холос.
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз
Аммо бу мавзу юзасидан Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги саҳиҳ ҳадис келган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят. Набий алайҳисссалом айтдилар: «Бирор мусулмон кишига етган машаққат, касаллик, ғам-ташвиш, хафагарчилик, азият, ҳатто баданига кирган бир тикан сабабли ҳам, Аллоҳ унинг гуноҳларини ўчиради».
(Бухорий ва Муслим ривояти)
http://myurls.co/doniyorqori