Кўп нарсани кўрган одам тушунмайди - кўп нарсани йуқотган одам тушунади...
Кўп озор берадиган одамлар кечиримли булмайдилар - кўп озор чекканлар кечиримли бўладилар...
Бахтни нима эканлигини бахтсизликдан юриб ўтганлар биладилар...
Ким тақдирни шапалоғини еган бўлса - ўша инсон кўп нарсага эришади..
Намакопни (шўр, тузли таҳир) кўп еган одам асални қадрига етади...
Йўқчиликда кун кечирган одам борига сабр қаноатли булади...
Ким тирикликда ўлиб кўрган бўлса у ҳақиқий маънода яшай билади...
Инсонни моддий бойлиги дунё - давлатдан ташкил топса қалбнинг руҳнинг бойлиги ҳаёт синовларидан олган сабоғи тобора у қалбнинг синиб хокисор бўлиб бормоғи билан юксалиб боради...