ДИЛФАЙЗ психологик канали.


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Сиз ИНСОНСИЗ! Сиз ўз қадрингизни билишингиз керак! Ўзини севган инсонни ҳамма севади. Бунинг учун ДИЛФАЙЗ гуруҳининг @dilfayzim гуруҳини кузатиб боринг.
Психологик хизмат учун психолог @DAbzalovnaга мурожаат қилишингиз мумкин!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#ажойиб_факт 

❗️ Кроватда ухлаган одам, ерда ухлаган одамга қараганда ёш кўринади.

Олимларнинг фикрича, ухлаётганингизда ердан камида 30 см баландликда бўлишингиз керак!
Ердан 30 см баландликда ухлаш керак, акс ҳолда, ернинг тортишиш кучи эрта қаришга,
ажинлар пайдо бўлишига,
оёқ-қўлларнинг кучсизланишига сабаб бўлади.

Яқинларга юбориб қўйинг


Бахтни инсонлар катта, эришиб бўлмас нарса деб ўйлашади. Аслида бахт ўз қўлларимизда!
Бизда бор нарсаларни фарқига бориб, улардан завқланишда бахт. Нега ҳамма ўзини бир қолипга солишга уринади? Нега яхши кийиниб, яхши жойларда ўқийдиганларни ҳамма бахтли деб ўйлайди?
Аслида бахт ўзимизда бор!
Ёнимизда!

Бахт бу- фарзандимиз борлиги, ота-онамиз, ёки суяна оладиган ёримиз, дардлаша оладиган опа-сингил, ака-укамиз борлигидир!
Булардан ҳеч бўлмаса бир донаси бор бўлса ҳам бизни бахтсизман дейишимиз бироз кулгули ҳолат.

Бахт - фарзандингни кулгусида мужассам;
Бахт - ота-онангнинг сендан рози ҳолатда дуо қилишида мужассам;
Бахт - тоғдек суяна оладиган ёрингда мужассам;
Бахт - сен хурсандлигингда сендан кўп хурсанд бўладиган, хафалигингда сендан кўп хафа бўладиган опа-сингил/ ака-укангда мужассам!
Шунинг учун бахтсизман дема, Аллоҳ барчага бахтни берган. Фақат сен уни фарқига бор ва бахтли яша!


ШУКР қилинг...

... Бирор ёқимсиз сўзни айтишдан олдин умуман гапира олмайдиганларни ёдингга олинг...

... Таомдан ШИКОЯТ қилишдан олдин, ейишга бир тишлам нони йўқларни эсга олинг...

... Ўз турмуш ўртоғингизни бировга ёмонлашдан олдин Аллоҳга ўзининг ЁЛҒИЗЛИГИНИ айтаётганларни кўз олдингизга келтиринг...

... Фарзандларингиздан шикоят қилишдан олдин, тирноққа зор бўлган минглаб одамлар
борлигини эсланг...

... Ишингиз оғирлигидан нолишдан олдин, қанчадан-қанча одамларга сизникидек иши бўлиши ОРЗУ эканлигини ҳам билиб қўйинг...

...Бировни бармоғингиз билан кўрсатиб, унинг гуноҳларини санашдан олдин, ўзингизнинг ҳам ГУНОҲКОР БАНДА эканлигингиз ва бир кун Аллоҳ олдида жавоб беришингиз кўз олдингизда турсин...

... Дилингизни ғам-алам қамраб олса, ҳали тирик эканлигингиз учун Аллоҳга ШУКРОНА айтинг.
Ҳаёт-бу бебаҳо ҳадя.🫶🫶🫶🫶


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Sherzod Shermatov dan repost
Nemis, Koreys, Yapon, Turk, Arab tillarida ravon so’zlasha olsangiz Sizni yuqori maoshli ishga taklif qilamiz!

Chet el kapitali ishtirokidagi IT Park rezidenti bo'lgan kompaniyalar soni ortishi bilan birga ularning yurtimizdagi chet tillarini biladigan kadrlarga talabi ortmoqda.

Quyidagi tillarda ravon so‘zlasha oladigan iqtidorli kadrlarni izlamoqdamiz:
🔹Nemis tili (800+ bo‘sh ish o‘rni)
🔹Koreys tili (300+ bo‘sh ish o‘rni)
🔹Yapon tili (300+ bo‘sh ish o‘rni)
🔹Turk tili (200+ bo‘sh ish o‘rni)
🔹Arab tili (200+ bo‘sh ish o‘rni)

Agar siz ushbu tillardan birini bilsangiz va ingliz tilini kamida B1 darajasida o‘zlashtirgan bo‘lsangiz, bu yetakchi xalqaro kompaniyalarda karyerangizni boshlash uchun noyob imkoniyatdir. Moslashuvchan ish jadvali, martaba o‘sishi va muvaffaqiyatga yetaklovchi lavozimdan bahramand bo‘ling.

Bu shunchaki ish emas, balki kasbiy imkoniyatlar dunyosiga ochilgan eshikdir! 🌐

Arizangizni topshirishga tayyormisiz? Boshlash uchun havola orqali o‘ting: https://forms.gle/FNcjS6ZPtZgqoDoeA

Jahonning eng yaxshi ish beruvchi kompaniyalarining O’zbekistondagi ofislarida yuqori maoshli, moslashuvchan karyerangiz sari birinchi qadamni qo‘ying!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бахтли инсон ҳеч қачон бировга озор бермайди, чунки уни бунга вақти ҳам ҳожати ҳам йўқ....

Бошқаларга озор бериш бахтсиз инсоннинг иши, шундай экан, ундайлар билан курашманг.
Аксинча бахт тиланг ва йўлингизда давом этинг…

Билмаймиз кимнинг қанча умри қолган, зеро шундай экан бу ҳаётда қўлингиздан келса яхшилик қилинг, қўлингиздан келмаса ёмонлик қилманг. Чунки олдинда ҳар бирининг ўз тўлови бор....


Касаллик чақирувчи сўзлар: Немис психотерапевти (келиб чиқиши эронлик бўлган) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, айнан қандай сўзлар касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган. Инсоннинг ички руҳий аҳволидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига сингиб борар экан. Физиологик органлар фаолиятига бевосита таъсир қилувчи сўзлар органик нутқ ҳам деб аталади. Қанчалар бақувват бўлманг, ўзингизга айтилган қуйидаги сўзлар саломатлигингизга путур етказади. Баъзан маълум қийинчиликлар ичига кириб бориб, ғазаб, жаҳл, нафрат билан айтган гапларимиз органларимизга буйруқ кўринишида янграб, маълум аъзолар ишини изидан чиқарар экан.
1. Барчаси менинг бўйнимда - остеохондроз.
2. Барчаси жонимга тегди - ўсмалар.
3. Кўнглимга қаттиқ олдим - юрак инфаркти.
4. Менга муаммолар бош оғриғи бўлди - мигрень.
5. Қонимни ичди - қон касалликлари.
6. Сабр косам тўлди - гипертония.
7. Эшитгим келмаяпти, ўчир - гаранглик.
8. Асабимни синама - депрессия.
9. Ҳаётимда қувонч йўқ - жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик;
10. Ўз-ўзини ейиш, бировларнинг ишини ҳазм қила олмаслик - яра касалликлари;
11. Ўлгудек чарчадим - урологик хасталиклар.

Ўзимизга, сўзлаётган сўзларимизга доим эҳтиёткор бўлайлик. Зеро, бутун борлиқни сўзлар бошқаради!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

Манба:
mehrob.uz


Менинг дипломим. Айнан Феруза Алимова, Шаҳноза Халилова, Ботиров Баҳодир ака, Мирмуҳсин, Наргиза, Сабоҳат опа каби устозларда таълим олганман.


Ҳеч ким, эшитяпсизми ҳеч ким сизни ўзингизчалик яхши кўрмайди ва яхши кўролмайди....
Шуни учун арзимаган инсонлар учун асабингизни бузишни, соғлигингизни кетказишни, жонингизни фидо қилишни йиғиштиринг !!!!
Хоҳласа борлигингизга қабул қилсин ва қадрласин.... Хоҳламаса чиройли қилиб " ок, йўл " тиланг !!!!
Ахир сиз пластилин эмассизку, ким нима хоҳласа шуни ясаб оладиган..
Сиз темир бўлинг, токи ҳеч ким сизни синдира олмасин !!!!
Умрингизни ўзингиз учун, яқинларингиз учун , қолаверса икки дунёингиз саодати учун сарфланг, яшанг !!!!
Арзимаган инсонлар учун азобга қолиб , вақтингизни зое қилманг...


Бошқаларга ёрдам беришга интиладиган одамларгина муваффақиятга эришадилар.

Фақат ўз фойдасини ўйлайдиганлар эса мағлубиятга учрайверади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


#Саломатлик

Агар сизда қуйидаги ҳиссий ҳолатлар кузатилса, тавсия этилаётган маҳсулотларни истеъмол қилинг.

☑️ Айнан бу маҳсулотлар таркибидаги фаол моддалар танада мувозанати бузилган гормонлар фаолиятини тиклайди.

😡 Жаҳлингиз чиқса:
▪️мойчечакли чой;
▪️сельдерей;
▪️писта.

😰 Тушкунликка тушсангиз:
▪️брокколи;
▪️бодом;
▪️сули ёрмаси;
▪️ўрдак гўшти.

😞Чарчоқни ҳис этсангиз:
▪️балиқ маҳсулотлари;
▪️банан;
▪️шафтоли

🥲 Ғамгин бўлсангиз:
▪️йогурт;
▪️шоколад;
▪️исмалоқ.


Сен қайси манзилни истама, ҳаёт барибир сени ўзи хоҳлаган жойга учириб кетади.
Қалбинг билангина ўзинг истаган манзилга етасан.💁🏼‍♀️


Ёмғирдан кейин гул очилади... Самода камалак пайдо бўлади... Ҳамма азобнинг кетидан роҳат келади... Қийинми..? Жуда ҳам қийналяпсизми қадрлигим..? Унда шод бўлинг... Чунки сизни катта бахт кутяпти... Ишонинг ва интилинг... Дардларингизга ўзингиздан ўзга сабабчи ахтарманг... Сиз вазиятни ўзгартиролмасангиз, унга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг... Қалбингизни эзгуликка йўналтиринг.. Бу дунё имтиҳон майдони... Шунинг учун ҳам ҳар куни ҳар хил синовлар билан синаласиз... Чиданг, сабр қилинг, Иншааллоҳ мукофотланасиз... Чунки сизга берилган умр ғамда ҳам қувончда ҳам бир хил ўтади..! Сиз вақтни бошқара олмайсиз... Сизда ундан ҳам қудратли нарса бор... Бу ўша вақтни эзгу хотиротларга айлантириш. Бу сизнинг вақтга таъсирингиз бўлади... Бу сизнинг гўзал сабрингиз... Бу сизнинг Аллоҳга нисбатан гўзал гумонингиз бўлади...

Оз қолди қадрлигим, жуда оз қолди... 😀


📖 Умр қоидалари...

📖Тирик экансиз, ҳаёт эшигини
ёпиб қўя олмайсиз..
Ҳаётингизга кимлардир кириб келаверадилар ва кимлардир чиқиб кетаверадилар..

📖Сокин бўлинг, чиқиб
кетаётганларни олиб
қололмайсиз. Сиз билан
қолганларни чиқариб
юборолмайсиз!

📖Ҳаётингиздаги ҳар бир
инсонни ўз вазифаси, ўз ўрни бор. Уларни сиз бошқаришга эмас, балки улардан сабоқ олишга урининг. Улар қилаётган хатоларига йўл қўйманг ва эришаётган ютуқларига сиз ҳам эришишига ҳаракат қилинг. Асло ҳасад қилманг, ҳаётда фақат ҳавас қилиб яшанг шунда ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади....


Kunni qanday oʻtkazsangiz, hayotingizni ham shunday oʻtkazasiz. Hali oldingizda sizni kutib turgan kunlarga nisbatan bugungi kun unchalik ahamiyatga ega emas, deb oʻylashdan osoni yoʻq...

Oʻtmish oʻtib ketdi, kelajak hali nomaʼlum, demak, mohiyatan qaralganda, sizning tasarrufingizda faqat bugungi kun bor. Bugundan aql bilan foydalanib qoling.

Xayrli tong!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
  💐ЧОРШАНБА ТОНГИ
    МУБОРАК БЎЛСИН💐

     ⛅️ХАЙРЛИ ТОНГ🌤

🌸Кунни қандай бошласак, ана шундай давом этади. Гўзал бир кун хайрли дуоларла бошланиши лозим...

🌸Аллоҳ таоло дуолар ижобат бўладиган, мазмунли, ҳузурли, баракотли, файзли кун насиб этсин, иншааллаҳ!!!🤲

🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ёлғон ва ҳақиқат.....


Дуо қилиб турайлик бир-биримизни

Етса раҳмат, етмаса узр дейдилар,
Яхши дуо дилга ҳузур дейдилар.
Еттининг биттаси Ҳизр дейдилар,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Ўзидан ўзгага қилмасин муҳтож,
Топмасак ҳам ёрдам беришга илож.
Дуо учун ахир олинмайди бож,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Қилингунча бору~йўқлигимиз ҳал,
Тўплагунимизгача кўп яхши амал.
Танисак ҳам бир-бирларимизни сал,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Ўзимизга шу ишни айласак одат,
Бўлсакда меҳнатда, қилсак ибодат.
Шу сабаб айбимизни кечирса шояд,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Ижобат дейдилар, кўпнинг дуоси,
Дуо қилганларнинг бўлай фидоси.
Сўзимнинг боши-ю, ҳам интиҳоси,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни!


ҚАНДАЙ ЯШАШИМИЗ КЕРАК...

Нима бўлган тақдирда ҳам, ота-онангиз, яқинларингиз учун яшанг! Ўзингиз учун, фарзандларингиз учун яшанг. Бахт келиб кетгувчи. Қачондир яна келади. Умид билан яшайверинг...

Худо суйган бандаларига дард бериб, синовларда синайди. Бугун сиз учун ёпилган эшиклар, эртага, албатта, очилади.

Сиздан кетганларни ҳеч қачон қарғаманг. Аксинча, дуолар қилинг. Кўзингиздан оққан кўз ёшга айланиб, кафтингизга тўкилишсин. Сизни  бир умр яхши хотиралар билан эслаб юрсинлар. Нафратингиз олов бўлса, меҳрингиз дарё бўлсин. Бу ҳаётда кулиб туриб, йиғлашни ўрганинг.

Йиқилсангиз, жонингиз чиқиб кетгудек оғриса ҳам, ё Аллоҳ деб ўзингиз туришга ҳаракат қилинг. Майли, жонингиз оғрисин, юрагингиз тилка-пора бўлсин, лекин тишингизни тишингизга босинг. Оғриқларга дош беринг. Ожиз нуқтангизни Аллоҳдан бўлак бандаси кўрмасин.

Ҳалол бўлинг, ҳаромдан ҳазар қилинг. Мард бўлинг...

Сабаби ҳаёт кучлиларни севади.Ожизларни эмас!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.