Мурожаатлар ижобий ечим топади
Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Дилдора Исмоилова Қўшкўпир туманидаги "Баҳористон" маҳалласида яшовчи сайловчилари билан учрашиб, уларни ўйлантириб келаётган муаммоларини ўрганди.
Депутат даставвал маҳалла фаолияти билан танишди, жумладан, маҳалла таркибида 703 та хонадон, 996 та оила, ногиронлиги бўлган фуқаролар 79 нафарни, ишсизлар сони 50 нафар, шундан 40 нафарини аёллар ташкил қилади.
Сайловчилар билан суҳбатлашилганда, маҳалла драйвери деҳқончилик ва чорвачилик эканлиги аммо аҳолининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда суғориш учун оқар сув етишмовчилиги муаммосидан қийинчилик ва муаммоларга дуч келинаётгани аҳоли томонидан баён этилди. Шунингдек, Ойбек кўчасининг йўли таъмирталаб аҳволга келиб қолгани боис, аҳоли ва йўловчилар ёмғирли кунларда азият чекишаётгани тўғрисида эътирозлар бўлди.
Соҳиба Саидованинг боқувчиси йўқлиги, қарамоғида 2 нафар фарзанди борлиги битта фарзанди туғма ногирон экани лекин доимий яшаш жойи ва доимий иш жойи йўклиги, ажримдан олдин ва кейин алимент учун суд ижроси таъминланмаганлиги, ижтимоий аҳволи қониқарсизлиги аммо “аёллар” ёки “темир” дафтарга киритилмаганлиги тўғрисида баён этиб, амалий ёрдам сўради.
Юлдуз Бобожонованинг тикувчилик қилиши учун тикув машинаси, Ҳолида Давлетованинг бокувчиси йўқлиги ва қорамоғида туғма касалманд фарзанди борлиги сабабли қулай бўлган ишга жойлаштир, Оқилжон Ражабованинг 3-гуруҳ ногирон фарзанди Иноят Қаҳҳоровани ногиронлик гуруҳини қайта кўриб беришларини сўраб қилган мурожаатлари депутат томонидан эътиборга олинди ва ечимини топиш чоралари оғзаки ва депутатлик сўровлари орқали бошлаб юборилди.
Бир сўз билан айтганда, депутатнинг бу каби саъй ҳаракатлари сайловчиларнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яашлари учун хизмат қилади.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.
бизни кузатиб боринг
👉
@dildoraismoilova1