O'zLiDeP - Toshkent shahar dan repost
Умумтаълим мактабларида фан тўгаракларни кўпайтириш жуда муҳимдир
Жорий йилнинг 27 январ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Фазилов Равшан Абдулхайевич томонидан 75-Тошкент шаҳар сайлов округининг Юнусобод туманидаги 86-умумтаълим мактабида ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш жараёнида 1975 йилда қурилган мактаб биноси 2020 йилда мукаммал таъмирланганлиги, ўқувчилар сиғими 850 нафар бўлиб, хозирда 60 та ўқув синфида 1920 нафар ўқувчи билим олаётганлиги, бунинг асосий сабаби эса мактабнинг 4-корпус биноси мусиқий мактаб учун ажратиб берилганлиги аниқланди. Ўрганиш жараёнида иштирок этган туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари билан муаммонинг ечимини топиш мақсадида мутасаддиларга мурожаат қилишга келишиб олинди. Шунингдек, 2024 йилда мактабнинг 105 нафар, яъни 73% ўқувчилари олий таълим муассасасига ўқишга кириб, талаба бўлганлиги, мактабда фан ва спорт тўгараклари фаол ишлаб келаётганлиги, бунинг натижасида 9 нафар ўқувчи инглиз тилидан махсус сертификатга эга бўлганлиги ушбу мактабнинг ютуғи эканлиги депутат томонидан эътироф этиб ўтилди. Шундан сўнг, депутат томонидан мактаб ҳовлиси ва унинг теварак атрофи ободончилиги ҳолати ўрганилди.