O'zLiDeP депутатлари Тошкент Шаҳри


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ушбу каналда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари ва туман Кенгашлари депутатлари ҳамда O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар, депутатлик назорати материаллари ёритилиб борилади.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri






O'zLiDeP - Toshkent shahar dan repost
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Чилонзор Кичик саноат зонасига ташриф буюришди
Жорий йилнинг 29 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Дурбек Ахмедов ва Умид Якубходжаев, Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутатлари Лола Муротова, Алишер Мирюнусов, Чилонзор тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Ж.Жўраев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси Мираббос Мансуров Чилонзор Кичик саноат зонасига ташриф буюришди. Депутатлар “Di Ihlos innovation” МЧЖ, “Даромад Мунира Файз” МЧЖ, “Tehnosmart Injenering” МЧЖ, “Йўлдошев Аваз” МЧЖ фаолияти билан танишдилар. Депутатлар корхона раҳбарлари ва ишчи ходимлар билан суҳбатлашиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка яратилган шароитлар, ишчи ходимларнинг меҳнатига олаётган маошлари, корхонанинг экспорт салоҳияти, мавжуд бўш иш ўринлари билан ҳамда муаммоли масалалар билан танишдилар. Муаммоли масалаларни хал этиш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқилди. Бир қанча муаммоли масалалар ўз ечимини топди. Тадбир сўнгида депутатлар учрашув бўйича ўз тавсияларини бериб ўтишди.


O'zLiDeP - Toshkent shahar dan repost
Депутат мактабда таълим сифатини янада ошириш йўлидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

Жорий йилнинг 27 январ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Равшан Фазилов томонидан 75-Тошкент шаҳар сайлов округининг Юнусобод туманида жойлашган 313-сонли умумтаълим мактабида учрашув ташкил этилди. Мактаб ўқувчилари учун яратилган шарт-шароитларни ўрганишдан иборат бўлган мазкур учрашувда 1934 йилдан бери фаолият юритаётган ушбу мактаб 2019 йилда қисман таъмирлангани, 630 ўрин қувватига эга бўлган мактабда амалда 1595 нафар ўқувчи ўқиб келаётганлиги ва айнан шу сабабли ҳозирги кунда ушбу таълим маскани ҳудудида қўшимча тарзда барча қулайликларга эга бўлган замонавий ўқув корпуси биноси қурилаётгани кузатилди. Шунингдек, мактаб рўпарасида ўрнатилган светофорнинг пиёдалар йўлакчасидан ўтиш ўқувчи ва фуқаролар учун хавфсиз бўлишини таъминлаш мақсадида дўнглик кўринишидаги пиёдалар йўлакчаси ўрнатилиши мақсадга мувофиқлиги бўйича мактаб раҳбарияти томонидан таклиф киритилди ва таклиф депутат томонидан маъқулланди. Қурилиш жараёнларини ўрганишда депутатга туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ҳамроҳлик қилди.







7 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.