✅ Қонунчилик палатаси депутатлари ҳар ойнинг охирги ҳафтасида ҳудудларда бўлиб, сайловчилар билан учрашувлар ўтказиб келишларини биласиз. Сезиларли силжишлар бўляпти шуларни орқасидан.
⚖️ Масалан, “Адолат” СДП депутати М. А. Салимова Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши раиси Х. А. Комиловга мурожаат йўллаб, бир қанча масалаларни кўтарибди:
Ўз мурожаатида депутат бу икки муассасани келгуси 2026 йилдаги Инвестиция дастурига киритилишида таклифларини инобатга олишини сўраган.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
⚖️ Масалан, “Адолат” СДП депутати М. А. Салимова Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши раиси Х. А. Комиловга мурожаат йўллаб, бир қанча масалаларни кўтарибди:
🗣Жумладан, Қува тумани 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби 1972 йилда қурилган бўлиб, 680 ўринга мўлжалланганига қарамай, 940 нафар ўқувчи ўқитилаётган экан. Мактаб қурилганидан бери капитал таъмирланмаган, барча синф хоналари ҳамда спорт зали таъмирга муҳтож. Шунингдек, моддий техника базасини мустаҳкамлаш зарур экан.
🗣Шунингдек, депутатнинг айтишича, тумандаги “Саноатчилар” МФЙдаги Обидов қишлоқ врачлик пункти биносини капитал таъмирлаш керак. Бино 1960 йилда колхоз бошқаруви учун мўлжаллаб қурилган, 2002 йили қишлоқ врачлик пункти учун мослаштирилган. Ҳозирги кунда 12 100 нафар аҳоли учун хизмат қилади. Қишлоқ врачлик пункти биноси санитария меъёрий талабларига умуман жавоб бермайди, том қисмидаги шиферлари синган, хоналарга чакки ўтади, бино деворлари шўрлашган, пол қисми ҳам аянчли аҳволда. Шунингдек, моддий техника базаси ҳам яроқсиз ҳолатга келиб қолган.
Ўз мурожаатида депутат бу икки муассасани келгуси 2026 йилдаги Инвестиция дастурига киритилишида таклифларини инобатга олишини сўраган.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг