Ўзбекистонда виждон эркинлиги: Ҳозирги ҳолат ва ривожланиш йўналишлари, “Диний концепция” нега кераклиги ҳақида !
Ҳар бир давлатнинг ДИНИЙ КОНЦЕПЦИЯси бўлиши шарт. Бу концепция давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб, ижтимоий барқарорликни сақлашда муҳим роль ўйнайди. Агар давлат ўз диний концепциясини белгилаб олмаса, бу ҳолатдан икки хил хавф юзага келади: Экстремизм ва радикаллашув: Ҳукумат томонидан аниқ концепция белгиланмаса, бошқа кучлар бу бўшлиқни ўз қарашлари билан тўлдириши эҳтимоли юқори бўлади.Мутаассибликка қарши чоралар: Диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш билан бирга, ноанъанавий ва деструктив оқимлар тарқалишининг олдини олиш муҳим.
Сир эмаски, Ўзбекистонда диний муҳит жуда нозик ва жиддий масала ҳисобланади. Расмий жиҳатдан тотувлик ва бағрикенглик тамойиллари ҳукмрон. Лекин амалда дин билан боғлиқ фаолиятлар, айниқса, асл ислом динидан ташқаридаги гуруҳлар давлатчиликка жиддий хавф туғдиришда давом этаяпти.
Жумладан ҳуқуқ тартибот органлари томонидан радикаллашган гуруҳлар, жамият бирдамлигига путур етказадиган оқимлар, давлат тузумига қарши ҳаракат қилувчи экстремистик гуруҳлар мунтазам фош этилиб уларга қарши доимий кураш олиб борилади.
Шу билан бирга юртимизда виждон эркинлигини таъминлаш йўналишида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
2017 йилдан бошлаб бу жараён янги суръат касб этди. Юзлаб масжид ва черковлар қурилиб, таъмирланди, зиёрат туризми учун шароитлар яратилди. Мамлакатда 16 та конфессияга мансуб 2 300 дан ортиқ диний ташкилот эркин фаолият юритмоқда. Диний таълимни ривожлантириш мақсадида 4 та олий ва 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаси, шунингдек, православ ва протестант семинариялари очилди.
Шу билан бирга, сохта диний қарашлар таъсирига тушиб қолган шахсларни ижтимоий мослаштиришга эътибор қаратилмоқда. Афв этиш амалиёти йўлга қўйилиб, 2019—2021 йилларда “Меҳр” операциялари доирасида 531 нафар ўзбекистонлик ҳарбий можаролар ҳудудидан қайтарилди.
Халқаро даражада ҳам Ўзбекистоннинг ташаббуслари эътироф этилмоқда. 2018 йилда БМТ Бош Ассамблеяси “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясини қабул қилди.
Келгуси йилдан бошлаб, 9-11 синф дарсликлари қаторига динлар тарихи дарслиги киритилиб, у ерда нафақат ислом дини тарихи балки бошқа динлар тарихи хам ўргатилиши инобатга олинган.
Мухтасар қилиб айтганда,
Дунёвий давлат ва диний муҳит
Ўзбекистон дунёвий давлат ва диний қадриятларидан чекинмайди, лекин қонунчиликка асосланган бошқарувни устувор қўяди. Ўзбекистонда бу борада тўғри йўналиш танланган: Ислом ва бошқа динларга бир хил эътибор: Давлат исломий таълимотларни ўрганишга ва диний меросни сақлашга эътибор қаратаётгани эътирофга лойиқ. Экстремизмга қарши кураш: Радикал оқимларга қарши кураш ҳукуматнинг устувор вазифаларидан бири бўлиб, бу хавфни бартараф қилиш учун доимий чоралар кўрилиб борилаверади.
Мақсад барчага бирдек ва тенг ҳуқуқлиликни таъминлаш. Қонунчиликда муайян чекловлар ва эркинликлар аниқ белгилаб қўйилса, виждон эркинлиги ва эътиқод масалаларига оид барча ҳолатлар муаммосиз тартибга солинади.
@daydi2021

Шу сабабли, Ўзбекистондаги виждон эркинлиги сиёсати мувозанатли ёндашув талаб қилади ва ягона ДИНИЙ КОНЦЕПЦИЯ қабул қилиши: Диний эркинлик ва давлат барқарорлиги ўртасидаги чегарани белгилаш деб тушунилиши лозим!