Davr24


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


O‘zbekiston, Markaziy Osiyo va dunyo yangiliklarini eng tezkor va xolis yetkazuvchi axborot portali
www.davr24.uz
facebook.com/davr24official
twitter.com/davr24official

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Пропан нархи пасаймоқдами?

Пропаннинг биржадаги нархи 5 ой ўтиб, ниҳоят тоннасига 7,5 млн.сўмдан пасайди. Бу агар котировкалар яна сакраб кетмаса, бир неча ҳафтадан кейин пропаннинг литри 6 минг сўмгача пасайишига туртки беради.

Охирги марта бундан пастроқ нархлар 29 июлда қайд этилганди.

5 ой давомида олигархик ва монополистик тузилмаларнинг тил бириктириши натижасида пропаннинг тоннаси 10 млн.сўмдан ҳам ошиб кетди. Афсуски, бу нафақат пропан, бошқа товар ва хизматлар нархида аллақачон ортга қайтмас бўлиб акс этиб бўлди.

Кечикиб бўлсада, ўрнатилган потолок спред аввалига нархларни барқарорлаштирди ва аста-секин пасайишига имкон яратди.

Ўша гап: хоҳиш бўлса, қилса бўлади.


Иқтисодчи Отабек Бакиров

t.me/davr24official


Тошкент ёшларни севади

Пойтахтимизда давом этаётган “Тошкент ёшларни севади!” ойлиги доирасида турли лойиҳалар, учрашувлар, спорт тадбирлари, очиқ мулоқотлар давом этмоқда.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official


Кўрик-танлов шаффоф ўтяптими?

Мактаб ўқувчилари ўртасида “Жадидлар изидан” республика кўрик-танлови бўлиб ўтмоқда.

Жорий йил умумий ўрта таълим мактабининг 6-10-ўқувчилари ўртасида илк бор “Жадидлар изидан” республика кўрик-танлови ташкил қилинди.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official


Ўзбекистон Ёшлар Осиё ўйинлари мезбонлигидан воз кечди

Осиё Олимпия кенгашининг хабар беришича, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси 2025 йил сентябрда бўлиб ўтадиган мусобақа мезбонлигидан воз кечиши ҳақида хат йўллаган. Бунга Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси қурилиши ўз вақтида якунланмаслиги сабаб сифатида кўрсатилган.

Шундан сўнг, мазкур тадбир мезбонлиги Баҳрайнга олиб берилган.

t.me/davr24official


Замонавий касб эгаси бўлиб, уйдан чиқмасдан жамиятга ҳисса қўшаётганлар

Юртимизда аёллар ва қизларга эътибор, яратилаётган шароитлар кундан-кунга кенгайиб бораётгани сир эмас. “Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида йўлга қўйилган 1000 нафар аёл ва қизлар учун бепул СММ курслари бунга яққол мисол.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бугун Ўзбекистон чемпионлик ҳимоясини бошлайди

♟Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси амалдаги шахмат Олимпиадаси чемпиони ҳисобланади. Улар икки йил аввал Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган Олимпиадада тарихий натижа қайд этишган эди.

Бугун 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида ёш гроссмейстерларимиз чемпионлик ҳимоясига киришишади. Кеча мусобақанинг тантанали очилиш маросими билан бирга қуръа ташлаш тадбири ҳам бўлиб ўтди.

Қуръа натижасига кўра, Владимир Крамник мураббийлигидаги Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун 1-турда Тринидад ва Тобаго шахматчиларига қарши баҳс олиб боришади. Алексей Дреэв мураббийлик қилаётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса илк турда Гаити давлати шахматчилари билан ҳисоб-китоб қилишади.

🇺🇿Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган терма жамоамизни бир ёқадан бош чиқариб қўллаб-қувватлайлик! Уларга омад ёр бўлсин!

t.me/davr24official


Бюджет дефицити августда минимумгача пасайган, лекин…

Август ойида Давлат бюджети даромадлари 22,1 трлн.сўм, харажатлари эса 22,3 трлн.сўмни ташкил этган. Даромадлар ва харажатлар ўртасидаги фарқ 282,3 млрд.сўмгача қисқарган. Бу 2024 йилнинг ўтган ойларида қайд этилган энг кам дефицитдир.

Августдаги мувозанатга даромадларнинг ошиши эмас, харажатларни кескин қисқартириш орқали чиқилган. Агар рақамларга ишонилса, августда давлат бюджети харажатлари июлдагидан 2,0 трлн.сўм, июндагидан эса 5,5 трлн.сўм камроқ бўлган. Қайси моддалар орқали бу натижага эришилгани, кейинроқ чораклик ҳисоботлар берилгандан сўнг маълум бўлади. Умид қиламизки, бюджетимизни ўпириб юбораётган энергетикага субсидиялар тўхтатилган ёки кескин камайтирилган.

8 ойлик дефицит 36,8 трлн.сўмдан иборат бўлган. 2023 йилнинг 8 ойида давлат бюджети дефицити 39,6 трлн.сўмни ташкил этган эди.

t.me/davr24official


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қарғалар учса қарайлик…

Мустақиллигимиз йўлида ўз жони ва қонидан воз кечган жасур халқимиз хотирасига бағишланади!

@pulatov_kh 🤝 @sherbek_safariy

t.me/davr24official


Ноқонуний маърифий фаолият билан шуғулланганлар (инфо-лўлилар) учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Тегишли қонун лойиҳасини кўриб чиқиб чиқаётган депутатларнинг фикрича, амалдаги қонунчиликда маъруза, тақдимот, семинар, маҳорат дарси, курс, лекция, марафон ва давра суҳбати каби шаклларда амалга ошириладиган фаолият ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаган.

Қонун лойиҳасида маърифий фаолиятни амалга ошириши тақиқланган шахслар доираси белгиланмоқда.

Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби, шакллари, уни амалга ошириш талаблари ва шартлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши назарда тутилмоқда.

t.me/davr24official


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Бутунжаҳон ёшлар фестивали” доирасида “Ёшлар шаҳарчаси” ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 26-30 июнь кунлари Ўзбекистонда биринчи маротаба “Бутунжаҳон ёшлар фестивали” ўтказилади. Бунга 100 дан отриқ давлатдан 1 000 га яқин хорижий иштирокчилар таклиф этилган.

Фестивалнинг очилиш маросими 26 июнь куни Самарқанд шаҳридаги “Боқий шаҳар” мажмуаси ҳудудидаги амфитеатрда 1,5 минг нафар ёшлар иштирокида бўлиб ўтади.

Фестивал доирасида 27-30 июнь кунлари Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройи атрофида (“Мустақиллик майдони” метро бекати) “Ёшлар шаҳарчаси” павильонлари ташкил этилади.

Ушбу павильонларда Ўзбекистон ёшлари ҳамда хорижий меҳмонлар учун танловлар, тақдимот ва кўргазмалар ўтказилади. Фестивал иштирокчилари павилонлардаги машғулотларни бажариб, балларни қўлга киритиши ва тўплаган балларини китоблар, спорт, санъат, таълим тўгаракларига ваучерлар, совғаларга алмаштириши мумкин бўлади.

Мазкур халқаро фестивал билан боғлиқ барча маълумот ва янгиликлар gyf2024.uz сайти орқали бериб борилади.

t.me/davr24official


1 июнь ҳолатига бюджет жамланма дефицити 29,4 триллион сўмдан ошди

Май ойида Давлат бюджетининг даромадлари 22,7 триллион сўмдан ошган, харажатлар 26,6 триллион сўмни ташкил этган. Бюджет даромадларининг тезроқ ўса бошлагани ойлик дефицитни 3,8 триллион сўмгача қисқартирган.Бюджет даромадларининг ўсиши тезлашгани ҳисобига ойлик дефицит қисқара бошлаган.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official


Ўзбекистоннинг давлат қарзи 35 млрд доллардан ошди

Ислоҳотлар эълон қилинган ва фаол қарз олиш энди бошланган 2017 йилда Давлат қарзи қолдиғи 11,5 млрд доллар эди. Яъни, 2023 йилгача бўлган 6 йилда давлат қарзи қолдиғи 3 баробардан кўпроққа ошган.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official


Ўзбекистон вендинг ассоциацияси тақдирланди

Гуанчжоу шаҳрида Asia Vending & Smart Retail Expo автоматик савдо (вендинг) саноатининг муҳим кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. 

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official


Ўзимизга етмаётган газни экспорт қиламиз

Тўрт ой ичида Ўзбекистон 460 миллион доллардан ортиқ газ сотиб олган. Экспорт ҳажми 50 миллион доллардан сал кўпроқни ташкил этди.

2024 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга хориждан 462,8 миллион долларлик газ импорт қилинган.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич бир неча баробарга ошган (2023 йилда бу кўрсаткич 153,1 миллион доллар бўлган).

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, энг кўп газ март ойида импорт қилинган – 193,5 миллион доллар.

Жорий йил тўрт ой давомида Ўзбекистон 52,3 миллион долларлик газ экспорт қилган.

t.me/davr24official


Йўқ газ учун қурилаётган миллиардлаб долларлик мажмуалар бизга қанчалар керак?

Миллиардлаб долларга газ-кимё мажмуалари қурилаётган бир вақтда газ қазиб олишнинг қисқариши тўхтагани йўқ. Шонли энергетиклар соғлом ақл қабул қилмайдиган шу феноменал ҳолатга ҳам қандайдир тушунтириш берсалар бўларди. Муборак, Шўртан ва GTL мажмуаларига газ етмаётган бир вақтда, МТО, Шўртан 2 ва Хоразмдаги лойиҳалар учун газ қаердан топиб берилади? Ё бу проектларнинг мазмун мақсади каррасига қимматлаштирилган пудратдан пул ўзлаштириб чиқариш холосми?

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official


Миснинг тоннаси 11 минг доллардан ошди

Эрталабки савдоларда мис котировкалари 11 105 долларга етган. Бу барча даврлар учун янги максимум. Йил бошидан ҳисоблаганда мис нархи 27%га қимматлади. Бозор иштирокчилари электромобиллар ва қайта тикланувчи энергия манбаларига талаб ортиши билан мисга нисбатан тақчиллик сезилаётганини асосий сабаб ўлароқ кўрсатишмоқда.

Эрондан келаётган хабарлар олтин нархига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Сариқ металл жума кунги рекордини янгилаган ва айни дамларда 1 унция олтин нархи 2 450 долларгача кўтарилган.

Мис ва олтин Ўзбекистон экспортининг асосий товарлари ҳисобланади.

t.me/davr24official


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон шимолида юз берган фожиа оқибатида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг вафот этгани муносабати билан ушбу мамлакат Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди.

Мактубда, жумладан, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган Иброҳим Раисийнинг ёрқин хотираси халқларимиз қалбларида доимий сақланиб қолиши таъкидланади.

Давлатимиз раҳбари дўст Эрон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.

t.me/davr24official


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эрон президенти вертолётининг қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

▪️ Эрон Президенти
▪️ Ташқи ишлар вазири
▪️ Олий Раҳбарнинг Шарқий Озарбайжон вилоятидаги вакили
▪️ Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори
▪️ Эрон Президентининг хавфсизлик хизмати раҳбари
▪️ Вертолёт учувчиси
▪️ Учувчи ёрдамчиси
▪️ Вертолётга техник хизмат кўрсатиш учун масъул
▪️ Шахси аниқланмаган бир киши

t.me/davr24official


Газ ва нефть қазиб олиш камайишига қарамасдан хорижга экспорт давом этиши тўғрими?

Март ойи давомида газ қазиб олиш яна қисқарган. Ой давомида 3,9 млрд.кубдан камроқ газ қазиб олинган (ўтган йилнинг мартида 4,2 млрд.куб). Солиштириш учун, 5 йил аввал, ҳали ўнлаб газ конлари чўнтаклар ва шимолликлар фойдасига армуғон қилиб улгурилмаган 2019 йилнинг мартида 5,3 млрд.куб газ қазиб олинган.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official


Тошкентда ижара уй нархлари қанча?

Тошкент шаҳрида ҳозирги кунда ижара нархлари қандай бўлмоқда? Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024 йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида таклиф этилган уй-жой ижара нархларини таҳлил қилишди.

Қайси туманларда арзонроқ?

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.