davletovuz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Президент фармонлари билан:

Жасур Шавкатович Салихов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ректори лавозимига;

Гулноза Сайдиғанихўжаевна Исмаилова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори лавозимига тайинланди.


Президент Шавкат Мирзиёев:

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасига айлантирилади.

Давлат бошқаруви академияси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси этиб қайта ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Улар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан бирга кадрлар тайёрлаш кластерига айлантирилади.


Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланади

Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш тақиқланди.

Ушбу ерларда бинолар ва иншоотларни қуриш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, ушбу ерларнинг ҳудудини қисқартиришни тақиқлаш белгиланди.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, мазкур чекловларга риоя этмаган ҳолда ер бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Бундан ташқари, ботаника боғлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга киритилди ва уларнинг ҳудудида ўсимлик дунёсининг сақланиб қолишига таҳдид солувчи ҳар қандай фаолият тақиқланди.


Ўзбекистон республика валюта биржаси 5 майдан 15 майгача "Global Money Week" доирасида молиявий саводхонликка бағишланган UZCE quiz викторинасини ўтказмоқда.

Викторина 3 босқичдан иборат:

• Ёпиқ саволлар (тест) – 15 та савол, ҳар бири учун 30 сония, тўғри жавобга 2 балл.
• Очиқ саволлар – 10 та савол, 50 сония, тўғри жавобга 4 балл.
• Вазиятли масалалар – 5 та топшириқ, 2 дақиқа, тўғри ечимга 6 балл.

Совринлар: 1-ўрин эгасига ноутбук, 2-ўринга планшет, 3-ўринга эса ақлли колонка топширилади. Валюта биржаси томонидан яна 5 та махсус соврин ҳам ажратилган.

Реклама


ЎзЛиДеП ҳамда “Миллий тикланиш” ДП фракцияси “Тараққиёт блоки”ни ташкил этиш юзасидан битим имзолади

“Тараққиёт блоки” 93 нафар депутатни бирлаштириб, парламентдаги кўпчиликни ташкил этади ва етакчи сиёсий кучга айланади. Мазкур блокни тузишдан асосий мақсад Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги ислоҳотларни қонунчилик орқали амалга оширишга эришишдан иборат.

Лекин бу бирлашувдан халқ нима олади? Ташаббускорлар фикрича, агар фракциялар ўз ечимларини тақдим қилиб, биргаликда амалга ошира олса, сайловчилар энг катта ғолибга айланади. Қонунлар мукаммалроқ бўлади, тушунмовчилик камаяди, дастурлар самарали амалга ошади. Яъни — прагматизм қарор топади.


«Мустақиллик-25» кондаги 202-қудуқда юз берган ҳолат тўғрисида маълумот

Бугун, 5 май куни соат тонгги 6:10 да «Мустақиллик-25» кондаги 202-қудуқда таркибида водород сульфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайтадан кузатилиши рўй берди.

Энергетика вазирлиги маълум қилишича, таркибида водород сульфиди юқори бўлган газнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида газ оқими назорат остида ёқиб юборилди. Айни пайтда барча зарур тадбирлар хавфсизлик чораларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда. Ҳодиса содир бўлган ҳудуд тегишли хизматлар томонидан ўраб қўйилган ва ҳозирги вақтда ушбу ҳудуд Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси ҳамда Очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми мутахассислари томонидан доимий назоратда турибди.

Вазирлик уқтиришича, юзага келган ҳодиса яқин атрофдаги аҳоли пунктлари учун хавф туғдирмайди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 27 март куни мазкур қудуқда таркибида водород сульфиди юқори бўлган газнинг чиқиши қайд этилганди. Экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида қудуқ назорат остида ёқиб қўйилган. 22 апрель куни қудуқ ўқининг ғовланиб тушгани ва колонна чиқиб кетиши натижасида фонтанланиш тўхтаган, ҳодиса жойида газнинг суст оқими (грифон) кузатилган эди.

Аварияни бартараф этиш мақсадида ҳодиса жойида «Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассислари ҳамда хориждан жалб этилган мутахассислар ҳам фаолият олиб бормоқда.

Ҳар бир ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар бериб борилади.


Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини хориждаги булутли хизматларда сақлаш имконияти бўлиши керакми?

Ушбу масала юзасидан Тараққиёт ислоҳотлари маркази ИТ-мутахассиси Жалолиддин Жамалов ҳамда киберҳуқуқ бўйича магистр Дилафруз Шаймардонова ўз фикрларини билдирдилар.


Workandtravel.pdf
802.0Kb
"Work and travel" дастурларида иштирок этувчи талабалар учун фоизсиз қарз (ссуда) ажратилади

Ҳукумат қарори билан 2025 йил 15 майдан "Work and travel" халқаро дастурлари доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий давлатларга бориш ва келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида талаба ёшларга ссуда ажратиш тартиби жорий этилади.

Мазкур давлатларга Европа Иттифоқи давлатлари, Жанубий Корея, Япония, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия киритилган.

Ҳар йили 2 000 нафаргача талаба ёшларга БҲМнинг 40 баравари (15 млн) миқдорида ссуда ажратилади.

Ссуда ажратиш ҳақидаги аризалар давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz орқали қабул қилинади.

Талаба ажратилган ссудани хорижий давлатдан келганидан сўнг 1 ой муддатда қайтариш мажбуриятини олади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бойсун


Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан онлайн тўлов тизимлари бозорида “Click” АЖни устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли тартибда мониторинг ўтказиб борилиши маълум қилинади.


Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан қуйидаги кунлари дам олинади:

➖9 май (жума) — Хотира ва қадрлаш куни;

➖10 май (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;

➖11 май (якшанба) — дам олиш куни.


2025 йил учун АҚШнинг миграция дастури — Green-card натижалари чиқди. Расмий сайтда текшириб кўриш мумкин: https://dvprogram.state.gov


Ўзбекистон Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари юзасидан хавотир билдирди

Ўзбекистон томони Россия Федерациясида Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожирларига нисбатан ҳуқуқ бузилишлари ва қўпол муомала ҳолатлари ҳақида кўпайиб бораётган хабарларга эътибор қаратди. Ташқи ишлар вазирлигида ушбу масала юзасидан Россия элчиси билан учрашув ўтказилган.

Таъкидланишича, бундай ҳолатлар Россия ҳудудида меҳнат фаолияти олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини бузиш ҳисобланади. Мазкур ҳуқуқлар яшаб турган мамлакат қонунчилигига мувофиқ ҳимоя қилиниши лозим.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон томони ушбу масалани синчиклаб ўрганиш ва мавжуд хавотирларни Россия Федерациясининг тегишли ваколатли органларига етказиш зарурлигини алоҳида қайд этди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Cambridge янги лойиҳа тақдимотини ўтказади

Cambridge ўқув маркази 3 май куни соат 20:00 да янги лойиҳасининг онлайн тақдимотини ўтказади. Ҳозирча лойиҳа мазмуни сир, лекин бир неча блогерлар бунга алоҳида эътибор қарата бошлагани қизиқ.

Тақдимот янги лойиҳанинг телеграм канали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Реклама


Ўзбекистонлик зиёратчилар 2025 йилги Ҳаж зиёрати учун 13 майдан 28 майгача ҳар куни Саудия Арабистонига тўғридан-тўғри рейслар орқали жўнаб кетади. Улар Ўзбекистоннинг 9 та шаҳридан — Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус аэропортларидан Мадина шаҳрига учишади.


Бош вазир Абдулла Арипов АҚШ мустақиллигининг 249 йиллигига бағишланган Америка элчихонаси қабул маросимида қатнашди.


Саида Мирзиёева АҚШ Мустақиллиги куни муносабати билан ташкил этилган тантанали қабул маросимида иштирок этди

“Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва шериклик алоқалари бундан буён ҳам ўзаро ҳурмат ва умумий манфаатлар асосида мустаҳкамланишига ишонаман” – дейди Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси.


Ўзбекистон ваколатли органлари Украинага қарши урушда иштирок этиш учун Россия Қуролли кучлари билан шартнома имзолаган 1110 нафар мамлакат фуқароси ҳақидаги маълумотларни текширишни бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхонов «Газета.uz»га маълум қилди.

Россия ҳарбийларига ўз ихтиёри билан асирга тушишда ёрдам бериш учун яратилган Украинанинг «Яшашни истайман» давлат лойиҳаси Россия Қуролли кучлари билан шартнома тузган ва Украинага қарши жанговар ҳаракатларда қатнашган Ўзбекистон фуқароларининг номма-ном рўйхатини эълон қилган.

ТИВ матбуот котиби юқорида қайд этилган фуқароларнинг жанговар ҳаракатларда иштирок этгани ҳақидаги маълумотлар тасдиқланса, уларнинг ватанга қайтиши қандай оқибатларга олиб келиши ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди: «Мамлакатдан ташқарида ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш республика қонунчилигида тақиқланган. Тегишли чоралар кўрилади».


Эртага “грин карта” лотереяси натижалари чиқади

Натижаларни Тошкент вақти билан 2025 йил 3 май соат 21:00дан бошлаб расмий веб-сайтда текшириш мумкин бўлади.


Тошкентда 13−14 минг ўринга мўлжалланган 86 та пуллик автотураргоҳ синов тариқасида ишга туширилибди.

Пуллик автотураргоҳлардан бири Амир Темур хиёбони атрофида жойлашган бўлиб, махсус белги — тўқ сариқ фонда қора ранг билан катта “P” ҳарфи тасвирланган. Унинг нархи соатига 12 минг сўмни ташкил этади, тўламаганлик учун жарима кўзда тутилган.

Автотураргоҳ учун тўловларни Poytaxt Parking иловаси орқали онлайн ёки Paynet терминаллари орқали нақд пулда амалга ошириш мумкин.

Spot журналистлари App Store ва Google Play дўконларидан ҳозирча бундай иловани топа олмаган.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.