Қачондир ҳаётингизда энг муҳим икки танлов орасида қолганмисиз?
Иккаласи ҳам тўғрилиги билиб?
Улардан бирини танлаш жуда ҳам қийинлигини англаб?
Менда ҳозир шундай..
Бу нарсани ўйлайвериб эзилиб кетяпман..
Маслаҳат эмас, шунчаки сизларнинг фиркларингизни билмоқчиман.
Ҳаётимда яхши қизни учратдим, жуда ҳам яхши инсон, энг оғир кунларимда ёнимда туриб қўллаб-қувватлади, менга доим ишонади, асосийси, яхши кўради. Мен ҳам уни яхши кўрдим. Лекин икки хил дунёмиз, дунёқарашлар, қизиқишлар бир-бирига тескари, келажакдаги режалар ҳам. Шунга қарамасдан у мани яхши кўради.
Орада тасодифан ман ўзимни таниганимдан бери орзу қилиб юрган ва бутун умр қидириб юрган, хаёлимдаги идеал қизни учратиб қолдим. Ҳа, биламан, нўтўғри иш қилиб қўйдим бошқа қиз билан гаплашиб, лекин ўзимни ушлолмадим, чунки у ман идеал тасаввур қилган қиз эди. У билан гаплашиб кўрганимдан кейин, уни дунёқараши ва қизиқишлари, келажакдаги режалари маникидек, ман орзу қилгандек гўё. Унинг ташқи кўриниши, гапиришлари, ўзини тутиши, характери - қисқаси ҳамма ҳаммаси мани идеалимдагидек, умуман хато ёки манга тўғри келмайдиган жойини кўрмадим.
Ман унинг игнор қилишидан қўрқиб мани яхши кўрадиган қизим йўқлигини айтиб гапиришни бошладим. У ўзи ҳақида ҳаммасини айтиб берди, манга ишонди ва энг ёқимлиси, ман ҳам унга ёқишимни билдим.
Биринчи қиз билан ҳали ҳам муносабатдамиз, уни уйдагилари мани билишади, мандан унинг қўлини сўрашимни кутиб турибди.
Мен эса ҳаётимдаги ҳозир икки энг катта танловни орасида турибман, ҳозирги муносабатдаги қизимга қайси юз билан бошқасини топганимни айтаман, у ман билан бошидан биргалигини билиб қандай ундан воз кечаман, кейин бутун умр виждон азобим қийналади-ку, деб унга айтолмаяпман..
Ман аниқ биламан, ман иккинчи танишган қизим билан бахтли бўлиб кета оламан, лекин ҳозирги қизимни бир умр бахтсиз қилиб қўйишим мумкинлиги мани қийнаб келяпти.
Ёки ҳеч нимани ўзгартирмасдан шундайлигича.
✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун