❓
Чет элдаги пенсионерга ишончнома билан пенсия тўланиши тартиби қандай?✅ Қонунчиликка мувофиқ
расмийлаштирилган ишончнома билан пенсия тўланади.
❓
Бу қандай амалга оширилади?✅ Дастлаб,
фуқаро чет элда бўлган вақтда ишончнома расмийлаштиради ҳамда
ваколатли давлат органи томонидан
апостиль қўйдиради.
☝️ Мазкур жараённи пенсионер
чет элга кетган кундан бошлаб 3 ой ичида амалга ошириши тавсия этилади. Акс ҳолда пенсия
3 ойдан кейин вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин.⏩ ЭСЛАТМА: "Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида"ги Конвенциянинг иштирокчи давлатларида фаолият юритаётган Ўзбекистон фуқаролари ишончномага апостиль қўйдиришлари талаб этилмайди.
✅ Пенсионер
ишончноманинг асл нусхасини ишончли вакилга топширади. Ишонч билдирилган шахс ишончномани
пенсионер пенсия олаётган банкка тақдим қилади. Қонунчилик талабларига асосан
ишончномани олган банкнинг тегишли бўлими томонидан ишончнома нусхаси Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига юборилади. Мазкур ишончнома билан ишончли вакил пенсияни олишни давом эттириши мумкин.
✅ Бунда яна шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ишончнома берган шахс (пенсионер) Пенсия жамғармаси бўлимига
1 йилда камида 1 марта келиб тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак бўлади. ❓
Пенсионернинг пенсияси тўхтатиб турилган тақдирда ёки пенсионер Ўзбекистонга келиш имконияти бўлмаса нима қилиш лозим?
✅ Ўзбекистонга келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда пенсионер Ўзбекистон Республикасининг
чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат этиши мумкин ва
хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек,
пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқловчи маълумотномани олиши лозим.✅ Олинган мазкур маълумотнома ишончномага
илова қилинган ҳолда ишончли вакил томонидан Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим қилиниши керак. Шундан сўнг,
тўхтатиб турилган пенсия қайта тикланади.⏩ Ишончнома билан пенсия олмоқчи бўлмаган пенсионерлар Ўзбекистонга қайтгандан сўнг ҳам
олинмай қолган ойлардаги пенсияларини белгиланган тартибда олиш ҳуқуқига эга.📞
12-71 🌐
pfru.uz✅
Telegram | 💬
Facebook |📸
Instagram | 📹
Youtube |📱
X