Данғара тумани ҳокимлиги


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Данғара тумани ҳокимлиги расмий канали
Веб-сайт: dangara.uz
Facebook: https://www.facebook.com/Dangaramatbuot
Инстаграм: www.instagram.com/dangaratumanihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: dangara_murojaat_bot

https://t.me/dangarahokimligi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"ИНСОН ҚАДРИ УЧУН" ИНФОРМАЦИОН-ТАҲЛИЛИЙ ДАСТУРИ

Данғара туманидаги “Кичик турк” маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари ҳақида репортаж.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔷Жорий йилда ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, уни даромад келтирадиган активга айлантириш, “Бир контур -бир маҳсулот” тамойили асосида маҳсулот етиштиришни кенгайтириш мақсадида деҳқон хўжаликлари кесимида асосий, такрорий, тўқсонбости қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш режасини ишлаб чиқилган.

🔷Режага асосан туманда 40 гектар майдонда “бир контур-бир маҳсулот” тамойили бўйича намунавий лойиҳалар амалга оширилиши режалаширилган бўлиб, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан Телиминг МФЙ да 590-контурда жойлашган 7,74 гектар майдонга сердаромад бўлган кўкат экиш ишлари амалга оширилди.

🔷Туман ҳокими жараён билан танишиб, тупроқ-иқлим шароити, деҳқончилик маданияти, маҳсулот сотиб олувчи кластер, қайта ишлаш ва экспортёр корхоналар талаби асосида қишлоқ хўжалиги экинлари экиш лозимлиги бўйича кўрсатмалар бериб ўтди.


🔷 Данғара тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда 27- сонли Мусиқа ва Санъат мактаби ҳамкорлигида буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги ҳамда атоқли шоир ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллигига бағишланган тадбир ташкил этилди.

🔷 Маънавий маърифий тадбирнинг бадий қисмида Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бебаҳо меросини ўрганиш ва келажак авлодларга етказиш йўлидаги хайрли ишлар эътироф этилди.

🔷Назм ва наво тадбирида туман маданият маркази ходимлари томонидан шоирларнинг ғазалларидан қўшиқлар куйланди. Ёшлар шоирнинг ижод намуналаридан ёд айтиб, томошабинларга хушкайфият улашдилар.


«Раҳбар ва ёшлар » учрашуви

🔷Данғара тумани ИИБ ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида «Раҳбар ва ёшлар » учрашуви ташкил этилди.

🔷Учрашувда туман ИИБ бошлиғи Й.Абурасулов, Данғара тумани адлия бўлими бошлиғи В.Эркабаев ҳамда тумандаги ёшлар иштирок этди.

🔷Учрашув давомида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёш оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш , ёшлар учун яратилаётган имкониятлар хақида гапириб ўтилди.

🔷Тадбир давомида ёшларни томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан атрофлича жавоблар бериб ўтилди. Уларнинг таклифлари тингланиб келгусида ташкил этиладиган ишлар йўналишлари белгилаб олинди.


🔷 Данғара туман 1-сон политехникумида “Яшил макон” умуммиллий лойихаси доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатилари экилди.

🔷 Тадбирда Фарғона вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи, вилоятдаги техникум директорлари, Данғара туман кенгаши депутатлари, тумандаги ташкилот рахбарлари ҳамда Данғара туман 1-сон политехникуми педагог ходимлари ва ўқувчилари иштирок этдилар.

🔷"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатларни агротехник талаблар асосида парвариш қилиб, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб борилишлиги такидлаб ўтилди.


Расмий хабарлар I Официальные новости dan repost
↗️ Жорий йилнинг январида ўзлаштирилган хорижий инвестициялар 3,0 млрд долларни ташкил этди

Бунда тармоқ лойиҳали ҳисобидан ўзлаштириш 1,2 млрд долларни (ўсиш 107%) ва ҳудудий лойиҳаларда 1,8 млрд долларни ташкил қилди (ўсиш 187%).

Шундан, қиймати 23 млрд долларлик 513 та янгидан бошланган лойиҳада молиялаштириш очилган ва улар доирасида 1,1 млрд доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

Шу билан бирга, 26 та туман ва шаҳарларда ўзлаштирилган хорижий инвестициялар 20 млн доллардан юқори бўлди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк



7 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.