#kun_tarixi
Бугун 3 март – Жаҳон ёввойи табиатни асраш куни!
Ҳар йили 3 март санаси БМТ Бош Ассамблеяси ташаббусига биноан "Ёввойи табиат куни" сифатида кенг нишонланади. Шу тарзда жаҳон ҳамжамиятининг эътибори ёввойи табиатни асраш масаласига қаратилади.
Божхона органлари ҳам ноёб фауна ва флора оламини асрашга ўз ҳиссасини қўшади.
Сўнгги уч йилда републикамиз божхоначилари ёввойи жониворлар ва қушлар ҳамда ёввойи ҳайвонлар шохларининг ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ 20 га яқин қонунбузарлик ҳолатларини фош қилишди.
Натижада, 2022-2024 йиллар давомида 700 бошга яқин ёввойи ҳайвонларнинг шу жумладан, шер, илон, тимсоҳ, буқаламун, лочин, қирғовул, бутақуш, тошбақа каби жониворларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишининг олди олинди. Шунингдек, 57 дона буғу ва жайрон шохлари ҳам тўхтатиб қолинди.
Она табиатни биргаликда асраб-авайлайлик!