CHIRCHIQLIKLAR 24🇺🇿 |Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Chirchiq shaxar birinchi raqamli eng katta kanal
♨️Eng So'nggi Ishonchli
Xabarlar Faqat Bizda
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi 👀
bizga yuboring 👉 @Chirchiq_admin_uz
Reklama uchun @Chirchiq_admin_uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Фойдали

Ичадиган сувимизни жонлантирамиз

❗️Яқинларга ҳам улашинг


АҚШда ит ўқотар қурол билан ҳўжайинини отиб қўйди

Полиция маълумотларига кўра, шахси аниқланмаган эркак чап сонининг юқори қисмидан жароҳат олган.


Ишёқмас, текинтомок, дангаса одамлар учун 8 қоида: 😅

1 - Ётадиган кроватингни ўзингни севганингдек сев.
2 - Кимдир дам олаётганини кўрсанг, албатта, ёрдамга ошиқ.
3 - Иш - мукаддас нарса, унга тега кўрма!
4 - Қайсидир ишни эртага қолдириш мумкин бўлса, уни асло бугун бажарма!
5 - Ишлаганлар соғлом бўлади, дейишади, демак, беморларга иш қолдириш керак, улар соғайишсин.
6 - Тўсатдан ишлагинг келиб қолса, шошилма. Чуқур нафас ол, ўтиб кетади.
7 - Асло унутма, иш барибир тугамайди!
8 - Агар кўп ишлаш билан миллионер бўлиш мумкин бўлганда эди, унда ҳамма ишчилар бойиб кетган бўлар эди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарғонада оммавий безорилик уюштирган Отабек Валломов қамоққа олинди

Фарғонадаги компютер ўйин клубида жанжал содир этиб, клуб ходимларини гуруҳ бўлиб калтаклаган Отабек Валломов ва унинг шериклари қўлга олинди. Фарғона вилояти ИИБнинг Kun.uzʼга маълум қилишича, айбланувчиларга нисбатан қасддан баданга оғир шикаст етказиш ва безорилик – ЖК 104 ва 277-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Бундай йўлни ҳали кўрмаганман!” — қўшниларимиз перевалимиздан ҳайратда

Қозоғистонликнинг айтишича, Андижон—Тошкент йўллари жуда кенг, 4 дан 8 паласагача бўлиб, ҳаракат йўналишлари ажратилган. Йўлда бир нечта туннеллар бор ва энг қизиғи — тоғ этигидаги серпантин 6 йўлакли.

“Мен ҳали бундай кенг ва қулай серпантинни кўрмаганман. Ўзбекистонга шундай йўллар учун раҳмат!” — деб таассуротлари билан бўлишибди.

Қозоғистонлик КазАвтоЖол ҳам буни ўрганиши керак деб якунлабди видеосини.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Лимон ва асалнинг қандай фойдали хусусиятлари бор!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Озода Нурсаидова клипини суратга олиш жараёнида бўлган ҳолат ҳақида гапирди

Хонанданинг айтишича технический сценарий бўйича ҳечким ҳечким машина ҳайдаши керакмас бўлган


Вашингтонда "Озодлик Радиоси"га қарши норозилик тўлқини кўтарилди

АҚШ пойтахтида "Озодлик Радиоси" фаолиятига нисбатан норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Митинг иштирокчилари Конгресс бинолари олдида тўпланиб, радиостанцияни молиялаштиришни тўхтатишга чақиришди. Улар "Озодлик Радиоси"нинг таҳрир сиёсати бирёқлама эканини ва жамоатчиликни чалғитаётганини таъкидладилар.

Намойишчиларнинг фикрига кўра, бу радиостанция ахборот воқеаларини манипуляция қилиб, жамоатчилик фикрига таъсир кўрсатишга ҳаракат қилади. Шу сабабли, митинг давомида "Озодлик Радиосига маблағ ажратманг!", "Сохта янгиликларга ишонманг!" ва "Озодлик Радиосини ёпинг!" каби шиорлар янгради.

Бу норозилик ҳаракати жамоатчилик орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Айниқса, АҚШ ҳукумати томонидан USAID фаолияти вақтинча тўхтатилгани ҳақидаги баёнотдан сўнг, ижтимоий тармоқларда ОАВ мустақиллиги ва уларнинг халқаро ахборот майдонидаги ўрни қизғин бахсга айланди.

Ҳозирча ҳукумат ёки радиостанция томонидан расмий баёнот берилмаган. Бироқ таҳлилчиларнинг фикрича, бундай норозиликлар "Озодлик Радиоси" фаолиятининг келажаги бўйича давлат даражасидаги муҳокамаларга туртки бўлиши мумкин.
Манба: https://t.me/futlyar_rospres/208866

👍@Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !




Мазкур масала юзасидан Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов «Ваҳима кўтаришга асос йўқ» дея муносабат билдирди:

«Ҳозир бутун дунёда инвестицияларнинг кўчиши кузатилмоқда. Президентимиз саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистонда иқтисодиёт ривожланяпти. Очиқ ва прагматик сиёсат олиб бориляпти. Мамлакатга кўплаб сармоядорлар кириб келмоқда. Албатта, бу ривожланаётган давлат учун нормал жараён экан.

Қолаверса, мамлакатимизга нафақат Хитой, балки бошқа давлатлардан, масалан, Германия, Франция, Туркия, Ҳиндистон, Эрон, Саудия Арабистони, Малайзия кабилардан ҳам кўплаб инвесторлар ҳамда тадбиркорлар келиб, фаолият юритмоқда.


Шу жумладан, ўзбекистонлик тадбиркорлар ёки мигрантлар турли давлатларда, хусусан, Хитойда ҳам фаолият юритмоқда. Ҳозир дунёнинг исталган мамлакатида ўзбек маҳаллаларидан тортиб, ўзбек тилида ёзилган номлари магазин ва миллий ошхоналаригача топиш мумкин.

Хитой масаласига келсак, аҳоли сони бўйича дунёда етакчи, ҳатто Ғарбий Европа, Шимолий Америкада катта диаспоралар бор. Лекин ҳеч ким уларнинг хавфи борлиги тўғрисида гапирмайди. Шундай экан бу борада ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ. Бу ҳуддики марказлашган ҳолда учинчи томоннинг манфаати билан бошқарилаётган манипуляцион компанияга ўхшайди. Шунинг учун юртдошларимиздан провокаторларнинг турли манипуляцияларига ишонмасликни сўраймиз.

Хитой Ўзбекистоннинг тарихий ва яқин ҳамкори ҳамда стратегик шеригидир. У бизнинг ҳудудий яхлитлигимиз ва суверенитетимизни ҳурмат қилади ҳамда қатъий қўллаб-қувватлайди. Ҳатто бу бўйича алоҳида шартнома ҳам имзоланган. Яъни, бундан ваҳима кўтаришга асос йўқ.

Яна бир мисол: Ўзбекистонда таҳсил олаётган талабалар орасида ҳиндистонликлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Бугунги кунда, агар адашмасам, олти минг нафардан зиёд ҳиндистонлик айнан Ўзбекистон ОТМларида таҳсил олмоқда. Лекин бу дегани Ўзбекистонни ҳиндлар эгаллаб олади, дегани эмас-ку!

Қайтараман, Ўзбекистон аввалгидек ёпиқ давлат эмас. Одамлардан бироз тоқатли бўлишни, турли хил ёлғон ёки провокацион ахборотларга учмасликни сўраймиз».


«Хитой хавфи» – ҳақиқий таҳдидми ёки психологик феномен?

Сўнгги пайтларда Хитой бизнесининг Ўзбекистондаги иштироки борасида турли хавотирли гап-сўзлар тарқатилмоқда. Ўтган ой, ҳали бу гаплар авжига чиқмасидан аввал, Хитойга қарши иқтисодий «уруш»нинг илк ниҳоллари бизда «кўкаряпти», деган эдим. Ўшанда океан ортида бир жинсли никоҳни тарғиб қилиш бўйича курсларни аъло баҳоларга битириб келган айрим «фаол»лар бизга салкам хоин тамғасини қўйишга уринганди.

Сезганимдек, ижтимоий тармоқларда «Хитой босди» деган нотўғри, фейк хабарлар урчиб кетди. Ҳатто «Яжуж-маъжуж» деб қарғаниб ётишибди. Конспирологик қарашлар сингдириляпти, манипулятив маълумотлар орқали жамоатчилик фикрини бир томонлама шакллантириш, одамларда асоссиз қўрқув уйғотишга уринишлар кузатиляпти. Катта троллар армияси ташланганига қараганда, ҳомий камбағал эмас ва анча қудратли.

Хитойлик бизнесменлар Ўзбекистонни «босиб олайлик» деб югуриб келаётгани йўқ. Ҳар бир инвесторни жалб қилишда катта меҳнат ва музокаралар ётади (бу бўйича алоҳида пост ёзаман).

Ҳозирда 100 дан ортиқ давлатлар Хитой билан ҳамкорлик қилмоқда, аммо улардан ҳеч бири «хитойлашиб» кетмади. Иқтисодий алоқалар мажбурий эмас – ҳар бир мамлакат ўз манфаатига қараб иш тутади. Шунингдек, биз фақат Хитой билан эмас, АҚШ, Европа, Россия, Туркия ва бошқа давлатлар билан ҳам ҳамкорлик қилиб келаяпмиз.

Одатда, ошхона ва дўконларда хитойча ёзувлар хитойлик мижозлар учун мўлжалланган товарлар сотилаётгани билан боғлиқ. Ўзимизни қоракўзлар хитойлик мижозларни жалб қилиш учун уларга тушунарли тилда баннерлар ёпиштиряпти. Типа маркетинг.

Бу ҳолат дунёнинг бошқа давлатларида ҳам кузатилади. Варшава ёки Куала-Лумпурда «Ўзбегим» каби ошхоналар бор, уларнинг барча ёзувлари ўзбек тилида. Чунки мазкур ошхоналарга фақат ўзбеклар киради. Бу, шунчаки, бозор қонуниятлари, холос.

Агар биз ҳар бир давлатга негатив назар билан қарасак, тараққиётдан ортда қоламиз. Кучли давлатлар доим прагматик ёндашади. Биз ҳам шундай фикрлаб, тараққиётга эришамизми? Ёки ўз-ўзимизни чеклаб, хавотир ва шубҳалар билан яшашда давом этамизми? Танлов – бизнинг қўлимизда.

@mufasa_mh


3 ёшгача бўлган болаларнинг бўй ва вазн ўлчовлари

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Болага телефон бериб қўймасдан у билан бирга бошқа ўйинлар ўйнанг


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#No_Comment #Кун_видеоси

Жиззахдаги туман маданият бўлимлари ходимлари уйида картошка, пиёз, помидор экаётган одамлар хонадонига кириб, қўшиқ айтиб, рақсга тушиб беришибди.

❗️Мазкур тадбир вилоятда “Обод қишлоқ” номли лойиҳа доирасида оммавий ўтказилмоқда экан.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эркаклар гўзал аёлларни севадилар,
Аёллар эса ўзлари севган эркакни гўзал деб биладилар!!!

Якинларга ҳам юборинг❗️


• Аллоҳни рози қилиш учун сахарликка турганларга;
• нафсига зулм қилиб, сабр этганларга;
• зоҳиридан тортиб ботинигача ёмонликдан тийилганларга Қиёмат куни Аллоҳнинг раҳмати, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари бўлсин! Амин!🤲


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ. БУГУН  13-МАРТ РАМАЗОННИНГ 13-КУНИ ВА ПАЙШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН. 🌙

🤲 Рамазон ойида ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!


#Диққат #Тарқатинг

⚠️БОЛАЛАРДА КЎЗ РАКИ КЎПАЙМОҚДА

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда болалар орасида кўз раки кўпайгани ва бунинг сабаби гаджетлар экани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Аммо ҳозирча телефон ва телевизорлар кўз ракига олиб келиши илмий жиҳатдан исботланмаган.

Шу билан бирга, шифокорлар болаларнинг экран олдида ўтказадиган вақтини чеклашни тавсия қиладилар.


#Ана_холос

❗️АҚШдан Ҳиндистонга 10 соат парвоз қилган самолёт ҳожатхона муаммоси туфайли ортга қайтди😅🤦‍♂️

Парвоз 14 соат давом этиши керак эди, аммо йўловчилар 12 та ҳожатхонадан 11 тасини тўлдириб ташлаган ва бизнес-классда фақат битта ҳожатхона қолган.
Ушбу ҳолат жиддий техник носозликка сабаб бўлишидан хавотирланган борт командири АҚШга қайтишга қарор қилган. У ерда самолёт икки кун давомида тартибга келтирилган.

Самолётга бари чи*қоқлар чиқиб олган шекилли))


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хитойлик тадбиркорларни Ўзбекистонга киришини ваҳима қилиб чиқадиганлар мана бу видеони кўриши керак

Бундай ваҳималарни товарига бирга бир нарх қўйиб оладиганлар қиляпди. Бутун дунёдагидек таннархга 20 % қўйиб сотилишини кўтаролмайди, 100% қўйиб сотишни истайди.

Аслида ичимизда халқни ҳисобига пул қилиб олай дейдиганлар. Огоҳ бўлинглар. Инвестиция киришига қарши турган бирор халқни косаси оқармаган шу пайтгача.

Ерни чет элликларга сотиш мумкин эмас, уни иложи йўқ, фақат ижарага берилади.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.