РАСМИЙ МУНОСАБАТ
TAFTISH.UZ интернет ижтимоий тармоғи томонидан Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси таркибидаги туманлараро Перинатал марказ ҳақида танқидий видеоматериал эълон қилинди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур лавҳа 2024 йил декабр ойларида тасвирга олинган.
Лавхада кўрсатилган ҳолатлар бирлашма масъуллари иштирокида муҳокама қилинган бўлиб, санаб ўтилган баъзи ҳолатлар олди олинган ва ўша кунни ўзида бартараф қилинган.
Ҳозирги кунда бошқарманинг тегишли буйруғига асосан Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига Гафаров Жахонгир Собирович янги рахбар этиб тайинланган.
Жорий 2025 йилда Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмасининг жахон талабларига мос замонавий янги биноси қурилиши ишлари бошланмоқда.
Бундан ташқари ижтимоий тармоқдаги мазкур лавхаларда айтиб ўтилган ҳолатларни ҳаққонийлигини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Лавҳада кўрсатилганидек, мухбирларнинг касб этикасига зид равишда бирлашма масуълларини сўроққа тутиш жараёнларида қандайдир камчиликлар, коррупцион ҳолатлар содир бўлаётгани ҳақида мурожаатлар мавжудлиги ҳақида сўз боради.
Шу ўринда фуқаролардан тизимдаги салбий иллатларни йўқотишда кўмаклашиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига аниқ далиллар билан мурожаат қилишларини сўраймиз.
Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббиёт соҳасидаги коррупция ва бошқа иллатларга қарши курашишда ОАВ ва жамоатчилик вакиллари билан доим ҳамкорлик қилишга тайёрлигини такроран билдиради.
Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати
➡️ Бухоро тиббиёти