🏬Бухоро шаҳридаги “Истиқлол” МФЙда 9-ОПнинг тор соҳа мутахассислари томонидан тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрик аввалида бош врач Шаҳло Тўйева ўтган 2024 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан маъруза қилиб, жорий йилдаги устувор вазифалар, жумладан тиббий суғурта тизимининг аҳамияти, бу жараёнларда тиббиёт ходимлари ва аҳоли олдида турган вазифалар, фуқароларга кўрсатилаётган бирламчи тиббий хизмат сифатини ошириш масалаларига урғу берди.
Тиббий кўрик давомида аҳолидан лаборатор таҳлиллар олиниб, ЭКГ текширувларига жалб этилди. Бундан ташқари, аҳолига соғлом турмуш тарзи тамойиллари, зарарли одатлардан сақланиш, пиёда юриш ва соғлом овқатланишнинг фойдалари тушунтирилди. Шу мавзудаги буклетлар ва ССВнинг 2022 йил 18-февралдаги 63-буйруғи асосида бепул дори-дармонлар тарқатилди.
Ногиронлиги бўлган фуқаролар уларнинг ҳолидан хабар олаётган ва доимо қўллаб-қувватлаётган тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдириб, ушбу ишларнинг бошида турган Президент ва мутасаддиларни дуо қилдилар.