Президент эътироф этган бухоролик ўқитувчига кўкрак нишон берилди
"Бухоройи шариф дейди Бухорони. Шарифликка муносиб фарзанд етиштирибсиз, сиздан миннатдорман", дея Шавкат Мирзиёев томонидан эътироф этилган Бухоро давлат тиббиёт институти кафедра мудири Феруза Нуриддинова "Маънавият фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Мукофот Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилояти бўлими раҳбари ва БухДТИ ректори томонидан Хотин-қизлар куни байрами муносабати билан бўлиб ўтган байрам дастурида топширилди.
Ф. Нуриддинованинг ўғли 18 ёшли Парвиз Тухсанов илк бор Ўзбекистон тарихида SАТ имтиҳонидан максимал балл тўплаб, дунёнинг етакчи университетларига кириш учун асосий ҳисобланган ушбу имтиҳонда энг юқори натижани қўлга киритган эди.
Ушбу ютуқ билан у Гарвард, Стенфорд, Принстон, Оксфорд, Кембридж каби университетларидан бирида гранти асосида ўқиши мумкин..
П.С. Спортда улкан ютуқларни қўлга киритган ватандошларимизга бериладиган мукофотларни танқид қилмоқчи эмасмиз. Аммо илмда эришилган бундай юксак натижалар ҳам Олимпия чемпиони бўлишдан кам эмас.
👉 Каналга уланиш 👈