Жондорда газ чақнаши оқибатиба бир оиладан 2 киши вафот этди, 2 киши куйиш жароҳатини олди
17 ноябр куни Жондор туманидаги хонадонлардан бирида юз берган газ портлаши оқибатида оиланинг 4 нафар аъзоси куйиш жароҳатини олган. Оқибатда 41 ёшли ота ва она вафот этган бўлса, уларнинг қизлари куйиш жароҳатини олган.
Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида оиланинг 4 нафар аъзоси: эр-хотин ва уларнинг икки нафар қизи куйиш жароҳатини олиб, РШТЁИМ Бухоро филиалига олиб борилган. Ота ва она 75 фоиздан юқори куйиш жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Қизларнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда. Оиланинг яна 2 нафар ўғил фарзанди жароҳат олмаган.
Бош прокуратурага кўра, содир бўлган ҳолат юзасидан 22 ноябр куни Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
👉Каналга уланиш👈