Бокс: Ситора ажойиб зарбалар берди, аммо мағлуб бўлдиБулунғурлик боксчи
Ситора Турдибекова "Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи бор рингга кўтарилди.
Икки карра жаҳон чемпиони, Хитой Тайпейи вакили Юй Тинг Лин билан беллашган ҳамюртимиз имкониятни бой берди ва жорий Олимпиададаги иштирокини якунлади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) Юй Тинг Линни 2019 йилги бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олган бронза медалидан маҳрум қилган. Сабаб — у
жинсни аниқлаш тестидан
ўта олмаган, яъни аёл экани исботланмаган. Эътиборлиси, Юй Тинг Лин бунга эътироз билдирмаган...
Ситоранинг бугунги жангидан кейин ижтимоий тармоқларда "Ситора Турдибекова ҳақиқий қаҳрамонларча эркак спортчига қарши сўнгги раундгача жанг қилиб, ажойиб зарбалар бериб, мағлуб бўлди. Лекин аслида Ситора ғалаба қозонди, Ситора сен қаҳрамонсан!", деган таърифлар ёзилмоқда.
Биз ҳам Ситора Турдибековани ғолиблар сафида кутиб оламиз.
✅
@Zarnews_uz