Barqaror rivojlanish markazi NNT


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Markaz mamlakatning barqaror ijtimoiy-iqtisodiy va siyosiy-huquqiy rivojlanish jarayonlarini kompleks o‘rganadi, tahlil qiladi va tegishli takliflar ishlab chiqadi. facebook.com/brm.nnt.uz/ instagram.com/brm_uz/

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


📊 Ўзбекистон Республикасининг аҳолиси 37,5 млн нафарга етди!

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январь ҳолатига мамлакатимиз доимий аҳолиси 37,5 млн нафарни ташкил этди.

📈 Аҳоли ўсиши (йиллар кесимида):
🔹 1920 йил – 4,4 млн
🔹 1950 йил – 6,2 млн
🔹 1980 йил – 15,8 млн
🔹 2000 йил – 24,5 млн
🔹 2020 йил – 33,9 млн
🔹 2025 йил – 37,5 млн

📢 Ўзбекистон аҳолиси барқарор ўсишда давом этмоқда!


🇺🇸Трамп: "Янги «яшил» фирибгарлик"

АҚШ яшил энергиядан воз кечиб яна кўмир билан ишлайдиган ИЭСлар фаолиятини тикламоқчи.
АҚШ президенти Д.Трамп бу ғояни қўллаб-қувватлаган. АҚШ сўнгги 24 йилликда жами 161 ГВт кўмир билан ишлайдиган ИЭС фаолиятини тўхтатган эди. Шундан, 33% и Трампнинг биринчи бошқарув даврида амалга оширилган.

Фаолияти тўхтатилган ИЭСлар ўрни табиий газ ёқилғиси ва яшил энергия билан қопланди. Сўнгги 24 йилликда АҚШ энергобарқарорликни таъминлашда газ истеъмолини йилига 500 км кубдан 1000 км кубгача оширди.

Шамол парраклари ва Қуёш панелларига ҳаддан ташқари юқори куч берилди. Аммо, иқлим ўзгариш аномалияларида яшил энергия имкониятлари барқарор электр энергияни таъминлай олмаётгани, бу АҚШ га ҳар йили миллиардлаб доллар зарар келтирилаётгани айтилмоқда.

Камига яшил технология ва газ асосида яратилаётган энергия таннархи кўмир ёнишидан ажралган энергия тоннархидан анча қимматга айланмоқда.

АҚШ қайта "кўмир ёқиш" сиёсатини тиклаш орқали газ ресурсларини иқтисод этиб, барқарор ва арзон электр энергиясини ишлаб чиқмоқчи.

Трампнинг бу фикрига қандай қарайсиз?
©️Расм ИИ


💐 Азиз Аёллар!

💐 Сизга ва яқинларингизга чин юракдан фаровонлик ва бахт, мустаҳкам соғлик, шунингдек, барча ишларингизда ва ҳаракатларингизда муваффақиятлар тилаймиз!
Байрамингиз билан қутлаймиз!

💐 Энг яхши эзгу тилаклар билан, Барқарор ривожланиш маркази жамоаси.


⁉️ Билармидингиз?

✔️Болалар ҳуқуқларига оид тарихнинг биринчи катта ҳажмли манбаи бўлган “Болалар ҳуқуқлари кодекси” (“Жомиъ аҳком ас-сиғор”)ни яратган олим бизнинг ҳудуддан айнан, ҳозирги Жиззах вилоятида яшаб ижод этган олим Имом Муҳаммад Уструшаний томонидан яратилган.

✍️Имом Муҳаммад Уструшанийнинг «Жомиъ аҳком ас-сиғор» асари вояга етмаган болаларнинг ҳақ-ҳуқуқлари хусусида ёзилган фиқҳий асарларнинг энг мукаммалидир. Асарда ёш болаларга тааллуқли фиқҳга оид тарқоқ ҳолда берилган юзга яқин манбалардан олинган 1 минг 280 дан зиёд фатво жамланган.

🕯«Исломда болалар ҳуқуқи» китобига ана шу фатволардан 400 га яқини саралаб олинган ва ўзбек тилига ўгирилган.

📌Айтиш жоизки, бу тарихий асар ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида болалар ҳуқуқлари ғарб цивилизациясига қараганда деярли 600 йил аввал кенг қамровли ўрганилган ва амалга оширилганлигини кўрсатади.


🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, инвестиция ва экспорт масалаларини кўриб чиқди

📈 Йил бошидан 719 минг киши иш билан таъминланди, тадбиркорликка 14 трлн сўм кредит ажратилди.

💰 6 млрд доллар хорижий инвестиция жалб қилинди, 17 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

📦 Экспорт 2,8 млрд долларга етди, айрим тармоқларда катта ўсиш қайд этилди.

📌 Ишсизликни камайтириш, касбга йўналтириш ва инвестицияларни ошириш бўйича янги вазифалар белгиланди.


📌 2025 йил 4 март куни Барқарор ривожланиш маркази ходимлари томонидан Oxbridge халқаро мактабидаБарқарор ривожланишга илк қадам: мақсад ва вазифалар мазмун-моҳияти” лойиҳаси доирасида очиқ дарс бўлиб ўтди.
Барқарор ривожланиш – бу бугунги кун яшаш шароитларини яхшилаш билан бирга келажак авлодлар учун ресурсларни сақлаб қоладиган ривожланишдир. Агар биз барча ресурсларимизни ҳозир сарфлаб, келажак авлодларга ҳеч нарса қолдирмасак, бундай ривожланиш барқарор ҳисобланмайди.
💦“Тоза сув – тоза келажак”, 📚“Таълим ва тенг имкониятлар”,
♻️“Пластиксиз океан”,
🍽️“Очликни қандай енгиш мумкин?”,
🌀“Иқлим ўзгариши – афсона ёки ҳақиқатми?”
каби мавзуларда қизиқарли, баҳсларга бой очиқ мулоқот олиб борилди. Ушбу мақсадлар қашшоқлик, тенгсизлик, иқлим ўзгариши, атроф-муҳитнинг емирилиши, тинчлик ва адолат каби долзарб жаҳон муаммоларини ҳал этишга қаратилган.
#БРМ4


2025 йил 1 апрелдан бошлаб кам таъминланган оилалар учун нафақалар тўланади

2025 йил 1 апрелдан бошлаб «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб эса «Аёллар дафтари» жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кам таъминланган оилалар учун назарда тутилган нафақалар тўланади.
#БРМ1


Табиий офатлардан зарар кўрган аҳолига БҲМнинг 150 баробаригача ёрдам берилади.

Ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқалардан зарар кўрган оилаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача ёрдам берилади.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида "Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик" жамғармалари тузилади.

#БРМ13


⚡️⚡️2025 йил 1 майдан
❗️Бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қиймати тўлиқ қоплаб берилади

🔰Фармон билан тўлиқ танишиш учун ҳаволага ўтинг.

#БРМ9


📣 Ўзбекистон аҳолиси бир йилда 2 фоизга кўпайди

✍️ 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли сони 37,5 млн кишини ташкил этган.

📊 Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2 % га ошган.

Шундан:

🔽Аёллар сони – 18,6 млн киши

🔼Эркаклар сони – 18,9 млн киши

🔼Шаҳар жойларда – 19,1 млн киши

🔽Қишлоқ жойларда – 18,4 млн киши

🏙©️СИ


💧 Марказий Осиё сув инқирози остонасида!

Экспертлар баҳолашича, 2028 йилга келиб Марказий Осиё сув танқислигининг доимий босқичига ўтади. Бу муаммонинг асосий сабаблари қуйидагилар:

🌤 Иқлим ўзгариши – музликлар эримоқда, дарёлар оқими камаймоқда.
👥 Аҳоли кўпайиши – талаб ошиб бормоқда, инфратузилма эса эскирган.
💧 Сувни самарасиз бошқариш – ирригацияда сув йўқотиш 50% га етмоқда.
🤝 Минтақавий ҳамкорлик камлиги – умумий стратегия ва самарали институтлар мавжуд эмас.

🌍 Бу муаммоларни ҳал этиш учун сув ресурсларини оқилона бошқариш ва минтақавий ҳамкорликни кучайтириш талаб этилади!
___________

💧 Центральная Азия на пороге водного кризиса!

По прогнозам экспертов, к 2028 году регион столкнётся с хроническим дефицитом воды. Основные причины:

🌤 Климатические изменения – ледники сокращаются, уменьшается сток рек.
👥 Рост населения – потребность в воде растёт, инфраструктура устарела.
💧 Неэффективное управление – до 50% воды теряется при орошении.
🤝 Слабая координация между странами – нет единой стратегии.

🌍 Для решения этих проблем необходим разумный подход к управлению водными ресурсами и укрепление сотрудничества в регионе!

Фото ©️СИ\ИИ


📊 Ўзбекистонда аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлар!

2025 йил 1 январь ҳолатига мамлакатда 1 км² га ўртача 86,6 киши тўғри келмоқда. Бу ўтган йилга нисбатан 1,6 киши кўпайган.

📈 Энг зич ҳудудлар:
🔹 Тошкент шаҳри – 6 948,1 киши/km²
🔹 Андижон вилояти – 804,9 киши/km²
🔹 Фарғона вилояти – 613,1 киши/km²

📉 Энг кам зичлик:
⚪ Навоий вилояти – 9,9 киши/km²

Аҳоли сони ўсишда давом этмоқда! 📈


🔬 Хитойнинг жануби-ғарбида янги илмий лабораториялар қурилади!

Сичуан ва Чонгқинг маъмуриятлари соғлиқни сақлаш, яшил энергия ва ақлли қишлоқ хўжалиги йўналишларида 8 та илмий лаборатория қуришни эълон қилди.

Диққатга сазовор лойиҳалар:
🏥 Патология диагностикаси
⚡ Водород энергияси
🌾 Интеллектуал қишлоқ хўжалиги
🚦 Рақамли транспорт ва хавфсизлик

Бу инновациялар минтақанинг фан ва технология марказига айланишига ҳисса қўшади.

#БРМ2030


⚡️ 2025 йил 1 апрелдан бошлаб нафақалар тўланади...

✔️“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали, 2025 йил 1 сентябрдан эса “Аёллар дафтари” жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига кам таъминланган оилалар учун назарда тутилган нафақалар тўланади.

🗓 2025 йил 1 майдан “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади.

📌 2025 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам ўрнига ушбу ҳудудларда яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойида артезиан қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик сув фильтрларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби жорий этилади.

❗️Бунда субсидия харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.

✍️ 2025 йил 1 майдан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга БҲМнинг 6 баравари миқдоридаги бир марталик нафақа пули “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланади.

🗂 Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармалари ташкил этилади.


🎓 Мактабгача таълим қамрови 76 фоизга етди

Адлия вазири Акбар Тошқуловнинг қайд этишича, 2024 йилда 96 та янги давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилиб, жами боғчалар сони 6 915 тани ташкил қилмоқда. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони эса 31 140 тага етказилиб, қамров 76 фоизга етди.
#БРМ4


⚡️Ҳаво ифлосланиши онгни пасайтиради

💬Гидрометеоролог, экофаол Алишер Худойбердиев илмий таҳлилларга асосланиб қуйидагиларни ёзмоқда:

"Юқори консентрациядаги майда заррачаларнинг қисқа муддат таъсир қилиши инсоннинг вазифаларга эътибор қаратиш қобилиятини заифлаштириши мумкин. Одамларнинг ҳис-туйғуларни тушуниш ёки бирор вазифага диққатни жамлаш қобилияти майда заррачалар (РМ) билан ифлосланган ҳаво натижасида пасайиши мумкин.

"Бизнинг тадқиқотимиз шуни кўрсатадики, ҳатто қисқа муддатли майда заррачалар таъсири ҳам кунлик фаолият учун зарур бўлган мия функцияларига дарҳол салбий таъсир кўрсатиши мумкин, масалан, оддий дўкон харидларини амалга оширишда."
Бирмингем университетидан Др. Томас Фаҳерти: 

 
Мутахассислар бу қобилиятларнинг заифлашиши асосан яллиғланиш жараёнлари билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Когнитив функциялар инсоннинг кундалик вазифаларини бажаришида муҳим бўлган турли хил ақлий жараёнларни ўз ичига олади: 

🔽 танлаб эътибор қаратиш – инсоннинг қарор қабул қилиш ва мақсадга йўналтирилган ҳаракатларни бажариш қобилиятини шакллантиради.

🔽 ишчи хотира – маълумотларни вақтинча сақлаш ва қайта ишлаш учун зарур бўлган мия қобилияти ҳисобланади. 

🔽ижтимоий-эмоционал когниция – инсон ўзининг ва атрофдагиларнинг ҳис-туйғуларини англаш орқали ижтимоий жиҳатдан мақбул хатти-ҳаракатларни шакллантиради. 

❗️Дунё миқёсида ҳаво ифлосланиши инсон саломатлиги учун энг катта экологик хавф омили ҳисобланади ва эрта ўлим ҳолатларининг ортишига сабаб бўлади. Паст сифатли ҳавонинг юрак-қон томир ва нафас тизимига зарарли таъсири кенг тан олинган бўлиб, у склероз, алцгеймер ва паркинсон касалликлари билан ҳам боғлиқ."

#БРМ


🔰 Болаларда ногиронликнинг олдини олишга кўмаклашувчи тизим яратилади

🔹 Имтиёзли кредитлар:
2027 йил 1 июлгача кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилган тадбиркорларга мебель ва жиҳозлар учун имтиёзли кредитлар берилади.

🔹 Рақамлаштириш:
2025 йил 1 мартгача “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” тизимида “Кундузги парвариш хизмати” модули ва мобиль илова яратилади.
2025 йил 1 сентябргача “Болалар саломатлиги” ахборот тизими ишга туширилади.

🔹 Солиқ имтиёзлари:
2030 йил 1 январгача давлат-хусусий шериклик асосидаги кундузги парвариш хизматлари солиқлардан озод қилинади (ижтимоий солиқ мустасно).
Ота-оналарнинг парвариш хизматига ойлик 3 млн сўмгача тўловлари солиқдан озод қилинади.


🗓Озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нормалари мамлакатнинг демографик, ижтимоий ва иқтисодий кўрсаткичларига асосан ҳар 3 йилда қайта кўриб чиқилади.

#БРМ3


📊 #БРМ1 Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 8,9 фоизгача пасайди

Камбағаллик даражасининг энг сезиларли пасайиши қуйидаги ҳудудларда қайд этилди:
🔹
Бухоро вилоятида - 11,8% дан 8,7% гача;
🔹 Самарқанд вилоятида - 10,5% дан 7,5% гача;
🔹 Наманган вилоятида - 10,4% дан 7,6% гача;
🔹 Қорақалпоғистон Республикасида - 13,6% дан 10,8% гача.

Аҳолининг реал даромадлари 2024 йилда 10,7 фоизга ўсиб, аҳоли жон бошига ўртача ойига 2,1 млн сўмни ташкил этди (йил бошида - 1,7 млн сўм).


#2025_йил_1_февралдан

⚡️🫴Эндиликда! Касбга ўқитилаётган камбағал оилалар аъзоларига стипендиялар тўланади

Айнан кимларга?

🪙Касбларга ўқитиш мақсадида ажратиладиган стипендиялар ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, муддати 3 ойдан кўп давом этадиган ўқув курсларига қабул қилинган Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг ишсиз аъзоларига тўланади.


#БРМ1

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.