Аввал хабар берганимдек бугун Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфида Чирчиқ шаҳар марказий шифохонасида аёл ва қизларимиз учун сифатли тиббиёт ва сифатли хизмат кўрсатиш учун янги туғруқхона фаолияти йўлга қўйилди. Эндиликда шаҳримиздаги аёл ва қизларимиз учун Чирчиқ шаҳар марказий шифохонасидан янги туғруқхона ҳам тўғридан тўғри сифатли хизмат кўрсатади.