Блоггер Абдуллаев томонидан "Блоггер Абдуллаев томонидан эълон қилинган мана бу дарахт охир оқибат ер билан ўпишди." деб эълон қилинган пост юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Чирчиқ шаҳар экология атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси ходимлари томонидан ўз оғирлигини кўтара олмаган бу дарахтнинг 5-метрликдан юқори бўлган яъни тепа қисми кесиб ташланди ва дарахт қайта ўз ўрнига жойлаштирилди. Шу тариқа нобуд бўлиш арафасида турган бу дарахт асраб қолинди.