BlogerUz | ортга йўл йўқ!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Энди, гап мндей жиян; "ишни бошлашга шошилма, бошласанг охирига етказ". Ва шуни ёдингда тутгинки, "югураётган йиқилади, эмаклаётган ҳеч қачон йиқилмайди".
📩 Bot: @blogeruzb_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Пиёдаларни тартибга чақириш мақсадида Францияда синалган тажриба

Биздаям шу тажрибани қўлласа қалай бўларкана...

@blogeruzofficial


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳокимлик ходимлари ва депутатлар ҳақида.

@blogeruzofficial


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ахборот хавфсизлиги

Ижтимоий тармоққа расм жойлаётганда эътиборли бўлинг. Ўз маълумотларингизни ошкора қилманг.

@blogeruzofficial


"Саноат учбурчаги"да импортни маҳаллийлаштириш

Ангрен, Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари ва Пискент, Оҳангарон туманларида саноат ишлаб чиқаришини янада ошириш мақсадида “Саноат учбурчаги” дастури ишлаб чиқилди.

Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан 2024 йилнинг 19-22 ноябр кунлари импорт маҳсулотларини маҳаллийлаштириш саноат ярмаркаси ташкил этилиб, унда 2 000 дан зиёд импорт товарлари намойиш этилди. Ярмаркада 80 га яқин корхона вакиллари билан музокаралар олиб борилди.

Натижада, 33 та корхона билан 75,7 млн долларлик янги лойиҳалар ишлаб чиқилди ва 20 та корхона билан кооперация алоқалари ўрнатилди. Шунингдек, 16 та маҳаллий корхона билан меморандумлар имзоланди.

“Саноат учбурчаги” дастури доирасида 25 та корхона "шатак" тизимига олиниб, 2025-йилда импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

@blogeruzofficial


Хусусий боғча ва мактаблар солиқдан озод қилинади

Президент қарори билан 2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари:

барча турдаги солиқ (бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади;

➖унда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.

2025 йил 1 январдан бошлаб:

➖нодавлат таълим ташкилотларига доимий жалб этиладиган педагог хорижий мутахассисларга “А-2” ўқитувчилар кириш визаларини бериш йўлга қўйилади;

➖давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан хориждан жалб қилинган мутахассисларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома бериш йиғим миқдори БҲМнинг 30 бараваридан 1 бараваригача камайтирилади.

@blogeruzofficial


Марказий Осиё ID карталари орқали бирлашади

Ўзбекистон ўз фуқаролари, шунингдек, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари учун чегарани кесиб ўтиш тартибларини соддалаштиришни режалаштирмоқда.

✈️ Мамлакатлар ўртасида муҳокама қилинаётган янги келишувларга кўра, фуқаролар чет эл паспортини олмасдан, фақат ички паспорт (ID карта) ёрдамида чегарадан ўтишлари мумкин бўлади.

✅ Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ID-карталардан ўзаро фойдаланиш 2023-йил сентябрь ойидан бошлаб амал қилади. Фуқаролар чет эл паспортини кўрсатиши шарт эмас, барча маълумотлар электрон шаклда қайд этилган. Бундай ёндашув Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга минтақавий ҳамкорлик ва туризмни рағбатлантириш учун таклиф қилинган .

@blogeruzofficial


Ўзбекистон сўнгги 10 ойда 6,6 млрд. долларлик олтин экспорт қилди

Статистика агентлигининг хабар беришича, Ўзбекистон жорий йилнинг 10 ойида 6,6 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 96,5 фоизни ташкил қилади.

@blogeruzofficial


🇮🇱 Халқаро жиноят суди Исроил Бош вазири Нетаняху ва Мудофаа вазири Галлантни Ғазодаги уруш жиноятларида айбланиб ҳибсга олишга ордер берди.

@blogeruzofficial


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🥇 🇦🇪 Дунёдаги энг катта олтин қуймаси Дубайда тақдим этилди

Вазни 300 кг бўлган улкан олтин қуймаси Dubai Metals Conference 2024 ёпилиш маросимида намойиш этилди.

Маросимда қуйма расман Гиннес рекордлар китобига киритилди.

@blogeruzofficial


Модернизация муваффақияти

Мис эритиш заводи Камёб металлар ишлаб чиқариш цехи модернизация ишлари ва технологик режага қатъий амал қилиши натижасида бир қатор йўналишлар бўйича прогнозларни муддатидан аввал бажаришга эришди.

Цех бошлиғи Иззатулла Данияровнинг таъкидлашича, тайёр молибден қуйиндиси ишлаб чиқариш вазифаси 2203,3 тонна бўлиб, амалда бу кўсаткич 2495,4 тонна маҳсулотни ташкил этди. Шунингдек, 795,3 тонна молибден ишлаб чиқарилиб, 2024 йил учун қўйилган прогноз ҳам муддатидан аввал бажарилди.

@blogeruzofficial


#биласизми?

Официантларга чой чақа бериш анъанаси XVIII асрда инглиз қаҳвахоналарида пайдо бўлган.


@blogeruzofficial


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз ҳалок бўлди

4 июн куни Қўқон-Тошкент йўналишининг 9-километрида Lacetti ҳайдовчиси С. таниши Ҳ. билан биргаликда қайтаётган бўлган. Ярим йўлда машина бошқарувини Ҳ. олган ва автомобилни соатига 130 километр тезликда ҳайдаши натижасида, Damas орқасига бориб урилган. Оқибатда иккала машина ҳайдовчилари ва йўловчилари, жами 4 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай Damas салонида бўлган вояга етмаган қиз шифохонада вафот этган.

Судда айбланувчи Ҳ. ўз айбига қисман иқрор бўлиб, жабрланувчиларга келтирилган моддий ва маънавий зарарни қоплай олмаслигини айтган. Суд жабрланувчиларга жами бўлиб 113 миллион сўм миқдорда зарарни ундиришни белгилади. Судланувчи 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

@blogeruzofficial


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Видеода - АҚШнинг янги эҳтимолий таълим вазири Линда Макмэн, Трамп уни тайинламоқчи.

Бу аёл машҳур кураш промоушени WWE нинг ҳам таъсисчиси ҳисобланади ва ҳатто унинг ўзи ҳам жангларда иштирок этган.

Таълим вазири бўлиш учун мукаммал номзод.

@blogeruzofficial


Порахўр:
- Нимагадир юрагим оғрияпти.
Доктор:
-Кўпроқ пул истаётгандир...

@blogeruzofficial


АҚШда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 1 200 нафардан ошди

Бу ўтган йилга нисбатан қарийб 12 фоизга кўп бўлиб, талабалар орасида бакалавриат йўналиши етакчилик қилмоқда.

@blogeruzofficial


Яна иккита қўшни давлатга ID карта билан бориб-келинади – Шавкат Мирзиёев

Йиғилишда ташқи сиёсат концепциясини янги таҳрирда қабул қилиш зарурлигини ҳам таъкидланди.

"Ҳозирги вақтда фуқароларимиз Қирғизистонга ID карта билан бемалол бориб-келмоқдалар. Энди шундай тартибни Қозоғистон ва Тожикистон билан ҳам жорий этиш режалаштирилган", – деди Президент.

@blogeruzofficial


КХДР раҳбари Ким Чен Ин Фармони:

Футболчилар 🚀 учига қўндирилиб, Тинч океанига улоқтирилсин.

@blogeruzofficial


⚡️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг парламент сайловидан кейинги биринчи мажлисида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

@blogeruzofficial


2025 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи 45 млрд доллардан ошади

Кейинги йилнинг якунида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 45,1 миллиард долларни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,7 фоизни ташкил қилиши прогноз қилиняпти.

@blogeruzofficial

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.