Коррупцияга қарши курашда янги қадамлар
"Олмалиқ КМК" АЖ томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилган ишлар юқори даражада ташкил этилганлиги ва халқаро стандартларга мос равишда амалга оширилганлиги эътиборга молик.
Хусусан,
коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими:
КҚКМТнинг ички аудитдан ўтказилиши ва халқаро ISO 37001:2016 стандартига мослаштирилиши сезиларли қадамдир. Ички норматив ҳужжатларнинг таҳлили ва янги таҳрирдаги ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши тизимли ёндашувни акс эттиради.
Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш:Услубий баҳолаш орқали юқори, ўрта ва паст хавф даражаларини аниқлаш ҳамда коррупцияга мойил лавозимлар рўйхатини шакллантириш комбинатда муросасизликни мустаҳкамлайди.
Рақамлаштириш жараёнлари:
Декларациялар, хабарнома ва реестрни рақамлаштириш лойиҳаси замонавий бошқарувнинг самарадорлигини оширади.
Ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва малакасини ошириш:Кўплаб ўқув-тренинглар, сертификатлаштириш ва тест синовлари ташкил этилганлиги ишчи кучининг билим даражасини оширади.
"Welcome Training" дастури орқали янги ходимларни тизимга жалб қилиш яхши амалиёт ҳисобланади.
Ташвиқот ва хабардорлик:Аксилкоррупция тарғибот материалларининг тайёрланиши ва жойлаштирилиши, шунингдек, Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилган тадбирлар ходимлар онгида коррупцияга қарши муросасизликни шакллантиришга хизмат қилади.
Контрагентлар билан ишлаш:
"Forensic audit", “Know your Customer”ва “Due diligence” тамойиллари асосида шартномаларни текшириш бизнес ҳамкорликда шаффофликни оширади.
Кузатув кенгашининг фаолияти:
Тасдиқланган янги ҳужжатлар ва коорпоратив бошқарувни такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар стратегик ёндашувнинг кучли эканини кўрсатади.
Бу ютуқлар комбинат фаолиятида коррупцияга қарши курашишнинг тизимли ва комплекс тарзда амалга оширилаётганини кўрсатади.
@blogeruzofficial