#Palahmontoshi
Палаҳмон тоши
(3-қисм)
Аёлларнинг ҳар иккаласи ҳам қаттиқ тикилиб турар, нигоҳларга бардошим етмай, ерга қараб олдим, рухсат теккач, хонани тарк этдим.
Кейин бошқа хонага ўтдим. "Куёв киради ҳозир", —деди ойим. Юрагим уриши тезлашиб кетди.
Бу ўзбекча безатилган хона. Баъзида дадам ўртоқлари билан тонготар ўтирадиган, меҳмон кутадиган уй. Тўрда сандиқ ва қути. Устига кўрпачалар тахланган. Ерга хонтахта қўйилиб, атрофига оловранг духоба кўрпачалар ёзилган, худди шундай ёстиқлар деворларга суяб қўйилган мўъжазгина хона.
Ҳаяжонлансам, иссиғим чиқаётгандек бўлади. Уй ўртасига бориб туриб олдим. Тескари қараб турар эканман, юрагим гурсиллаб урар, бошим отилиб кетай дерди.
Ана, кирди. Эшик ёпилди.
—Ассалому алайкум. Йигит биринчи салом берганидан, кесатаётгандек туюлди. Шошиб
— Ассалому алайкум, —дедим-у, дархол ўгирилдим. Секин бошимни кўтардим. Ё, алҳазар,! Қошимда бўйлари баланд, қошлари қоп-қора, кўзлари кулиб турган, оппоқ юзлари қуёшли, хушсурат бир йигит табассум қилиб турарди!
Юрагим жазиллаб кетганини сездим.
—Ўтиринг, —деди у менга
—Ҳа, вой, ўтиринг, —дедим. Энди бутунлай бошимни эгиб олган эдим. Бошимни кўтарсам, бу ўт мени жизғанак қилиб ташлаши турган гап...
Йигит нима деди, мен нима дедим, ёдимда йўқ. Ўн дақиқалик суҳбат давомида йигитнинг нафақат ўзига, хатто овозига ҳам маҳлиё бўлиб қолган эдим.
Бир оғиз гапирмоққа мажолим йўқ, саволларга зўрға "Ҳа", ёки" Йўқ", дея олардим.
Йигит хайрлашиб кетаркан, уни яна бир марта кўриб қолиш учун зилдек бошимни кўтардим. Юзларида табассум билан худди ичимдагини уққандек.
—Насиб қилса, яна кўришамиз, Саодат, —деди. Шу сафар жилмайишга ўзимда куч топдим.
Қанча ўтирдим билмайман. Бир пайт онам келди.
—Нимага қоронғида ўтирибсан, гўзалим? Чироқни ёқмадингми, оймомам? Шу зимистонда гаплашиб ўтирдингизми? Ҳой, нима бўлди? Рангинг биратўласи кўкариб кетибди-ку, болам?
—Ойии, у жудаям чиройли экан. Кирганида хона ўзи ёришиб кетди. Чироқ ўчиқ эканлигиниям сезмадим, —деб йиғлаб юбордим.
—Мани қўрқитма, жоним, бунча титраб-қақшамасанг, қўзим. Ойим авайлаб қучоғига олди, сочларимни силаб, иссиқ бағрида эркалаб ўтирди.
— Аммо онаси кибрли кўринди кўзимга, қизалоғим.
Қулоғимга гап кирмас, ўша йигитни қайта кўргим келарди.
Нима қилай бир кўришда ва ҳаётимда илк бор севиб қолган эдим.
Кеч бўлишини юрагим орзиқиб кутди, сабаби совчилар таомил бўйича кечга қўнғироқ қилиши, жавобини айтиши, агар ёққан бўлсак, бизнинг ҳам розилигимизни билиши керак эди. Юрагим урар, ҳаяжонланар, она бечора менинг бу ҳолатимдан қўрқувга тушмоқда эдилар.
Онам кечга шўрва солиб қўйган эканлар. Сузиб бериб турдилар, мен дастурхонга келтира бошладим. Дадамга, укаларимга. Энди ўзимнинг косамни қўлга олгандим, онамнинг телефони жиринглаб қолди. Ҳаяжонланганимдан қалтираб, қўлимдаги шўрва тўла коса ерга тушди.
—Ўзингга ҳеч нарса қилмадими?
—Куйиб қолмадингми?
Ота-онам, баравар гапирар, ҳеч қаерим куймаган, шўрва юқини тозалаб олиш хаёлимга келмас, "Ойим тезроқ жавоб бера қолсалар-чи?" дея ичимда бетоқат бўлардим.
—Бугунги совчилар!—дедилар ойим дадамга қараб.
—Жавоб бер, анқаймасдан.
—Хўп, хўп! Ойим гўшакни кўтариб нари кетдилар. Мен яна қалтирай бошлагандим. Дадамдан уялиб, хонамга кириб кетдим.
Ойим билан дадам анча гаплашиб қолдилар. Уларнинг суҳбатлари мутлақо қизиқтирмас, "Йигитга ёқдиммикан?" деган ўй безовта қилар, бир қизиб, бир совуб, алланечук ҳолатда ўтирардим. Бир аср ўтгандек туюлган фурсатда ва ниҳоят дадам кўчага отланиб қолди. Уларни кузатиб, дарвозани ёпиб қайтган онамдан уялмай сўрадим
—Нима дейишди ойи?
— Йигит яна бир марта учрашиб кўрай, кафедами, боғдами—дебди.
"Наҳотки, уни яна кўрсам?"
—Даданг майли дедилар. Чоршанбага белгилаймиз. Унгача бозорга тушиб, сани "посон" қилиб келамиз.
Икки кун мактабга бормайман.
Устозимга ойим ўзи телефон қилди, рухсат сўради, аммо совчилар ҳақида гапирмади.
Чоршанба куни ойим билан сотиб олган либосларимни кийдим. Ойим "Жудаям чиройлисан, қизим!",-дея қайта-қайта такрорларди.
Йигитнинг исми Умархўжа экан. Машинасида келди.
Феруза Салходжаева
(давоми👇👇)
http://t.me/bizning_kutubxona1