Президент Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси этиб сайланди
25 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг навбатдаги 41-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбариятининг таркиби қайта шакллантириб олинди.
@Bayonotuz
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига янги раҳбар сайланди. Абдулла Нигматович (Арипов-Бош вазир) ушбу лавозим учун номзод ҳақида тўхталар экан, Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш лозимлиги, мамлакатимизнинг кўп минг сонли олимпия оиласи, спортчи ва мураббийларнинг илтимосини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромонович номзодини илгари сурди. Номзод барча делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди ва Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси этиб сайланди.
25 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг навбатдаги 41-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбариятининг таркиби қайта шакллантириб олинди.
@Bayonotuz