TBC Uzbekistan процессинг марказини ишга туширади
Марказий Осиёдаги етакчи рақамли банк экотизими бўлган TBC Uzbekistan ўзининг процессинг марказини ишга туширар экан. Бу, унинг Ўзбекистон бозоридаги ўз ўрнини мустаҳкамлаш бўйича катта режаларини амалга оширишда муҳим босқич бўлади. Ушбу қадам янги маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқаришга, шунингдек, тўловлар билан ишлашда юқори самарадорликка эришишга ёрдам беради.
Процессинг маркази TBC'нинг барча асосий тўлов транзакцияларини, жумладан P2P ўтказмаларини, карталар ва QR кодлар бўйича тўловларни қайта ишлайди ҳамда маълумотлар таҳлили учун қўшимча имкониятлар тақдим этади.
Бундан ташқари, процессинг марказининг ишга туширилиши ўзгаришларга тезроқ ва мослашувчан жавоб беришга, масалан Apple Pay, Google Pay, PayPal каби машҳур платформаларни Ўзбекистонда пайдо бўлиши биланоқ, тезлик билан ишга туширишга ва бошқа янги ҳамда талаб юқори бўлган молиявий маҳсулотларни тақдим этишни тезлаштиришга кўмаклашади.